Жорий йилнинг 31-май санасида, Кармана тумани "Азамат" мфйда хотин-қизлар орасида ижтимоий маънавий муҳитни барқарорлаштириш, бидъат хурофотларни олдини олиш, исрофгарчиликка чек қўйиш, оилада ёшлар тарбияси,, аёллар орасида ҳанафий мазхаби тўғрисида, қайнона келин муносабатлари, норасмий отинойилар фаолиятига чек қўйиш каби масалалар бўйича тадбир ташкил этилди. Тадбирда
ЎМИ Навоий вилояти вакили хотин-қизлар масалалари бўйича бош имом хатиб ёрдамчиси У. Холова, Кармана тумани бош отинойиси Ф.Мирзаева, махалла хотин қизлар фаоли, махалла расмий отинойилари, кайвони аялар, махалла фаоллари иштирок этдилар. Тадбирда фолбинлик, азамийхонлик билан шуғулоанувчи норасмий отинойилик шуғулланувчи хотин-қизлар фаолиятига нисбатан эътиборсиз бўлмаслик, бунинг оқибатида оилалардаги нотинчликлар, келишмовчилик ва ажрим ҳолатларининг, қариндошлар ўртасида низоларнинг келиб чиқаётганлиги ва кўпайиб бораётганлиги борасида ҳам тўхталиб ўтилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, кераклича жавобларни олдилар
30.05.2023.й.да Нурота тумани "Деҳибаланд" махалласида хотин-
қизлар орасида ижтимоий -маънавий муҳитни барқарорлаштириш, бидъат-хурофотларни олдини олиш, исрофгарчиликка чек қуйиш, оилада ёшлар тарбияси, аёллар орасида қайнона-келин муносабатлари, ажримларни олдини олиш, норасмий отинойилар фаолиятига чек қуйиш масалалари буйича тадбир ўтказилди. Тадбирда Қумитанинг дин ишлари буйича вилоятдаги вакили Р.Шербутаева, ЎМИ Навоий вилояти вакллиги бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрламчиси У.Холова, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Г. Тоғаева ,"имом Хасан имом Хусайн" масжиди имом хатиби Д. Акрамов, туман бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М.Джуманазарова,"Деҳибаланд" , "Орасой," "Авазсой" махалла хотин-қизлар фаоллари, расмий, норасмий отинойилар, кайвони аялар, махалла фаол аёллари иштирок этдилар.Тадбирда норасмий отинойилик фаолиятини тухтатиш, жойларда бидъат-хурофотларни, исрофгарчиликни олдини олиш, аёлларимизнинг ханафий мазҳаби борасидаги тушунчалари қай даражада эканлиги, ёшлар таибиясига эътиборли бўлиш, уларни ҳар хил ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишдан асраш, жаноза ва майитни саришталаш масалалари буйича алоҳида тўхталиб ўтилди.
Жорий йилнинг 31- май санасида Учқудуқ туман "А. Навоий" мфй отинойиси М. Сафарова " Аёллар ўртасида маърифий - исломий таълимотга зид бўлган бузғунчи оқимлар ва уларнинг оқибатлари, бидъат ва хурофотлардан сақланиш тўғрисида "сухбат олиб борди.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
30- май 2023 йилда Сарбозор, Навкар, Чорвоқгузар маҳаллаларидаги ажрим ёқасидаги оилалар муҳокамаси бўйича қўшма йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда учала маҳалла масъуллари, отинойилар ва оилавий келишмовчилиги бор оилалардан эр- хотин, қайноналар қатнашишди. Узоқ давом этган муҳокамада Чорвоқгузар маҳалласидан Қалқонотага келин бўлиб тушган 2 фарзандли келинчак эри билан ярашди.
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги