Жорий йилнинг 31 октябрь куни Малайзиянинг Жохор штати Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Яҳё Аҳмад бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди. Меҳмонлар Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти томонидан кутиб олинди.
Ўзаро саломлашувдан сўнг, меҳмонлар ташриф билан қутланиб, уларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар ҳақида сўзлаб берилди.
Ўз ўрнида Яҳё Аҳмад самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, делегацияси аъзоларини таништириб ўтди.
Я.Аҳмад Малайзия давлатининг жойлашув ўрни, аҳолиси сони, мусулмонлар ҳолати тўғрисида батафсил маълумот берди. Жумладан, ҳозирги кунда мамлакат аҳолисининг сони 32 миллиондан ортиқ экани, уларнинг 60 фоизини мусулмонлар ташкил этиши (асосан шофеий мазҳаби) ва улар Мотуридия ва Ашъария ақидавий таълимотига амал қилишлари, тасаввуфда эса Имом Ғаззолий тариқатига эргашишларини айтиб ўтди.
Ўзбекистонга қилинган ташрифдан асосий кўзланган мақсад икки мамлакат диний идоралари ўртасидаги алоқаларни тиклаш, маърифий ислом динини ёт ғоялардан асрашдаги ўзбек тажрибасидан фойдаланиш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда ўзбек уламоларининг мақбараларини зиёрат қилишдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлади. Имом Бухорий, Имом Термизий, Ибн Сино, Беруний каби алломаларни етиштириб чиқарган Ўзбекистон тажрибасини бошқа давлатларда тарғиб қилиш лозимлигини билдирди.
Шундан сўнг, меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иш фаолияти, мамлакатимизда фаолият юритаётган масжидлар, диний таълим муассасалари, ўзбек олимлари томонидан чоп этилаётган адабиётлар, юртимизда муборак ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори сўз олиб, Малайзия давлати ҳамда халқининг меҳмондўст ва бағрикенг экани, бу давлатда турли миллат ва элатлар иноқ, аҳил яшаб келаётгани, диний соҳада амалга оширилаётган ишларда икки давлатнинг олиб бораётган сиёсати ўхшаш эканлигини айтиб ўтди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан туризм соҳасига хусусан, зиёрат туризмига катта эътибор қаратилаётганини айтиб, бу йўналишда Малайзия тажрибасини ўрганиш ҳам яхши самара беришини таъкидлади. Ҳозирги кунда туризмни ривожлантириш бўйича мамлакатимизда барча шароитлар яратилмоқда. Хусусан, сайёҳларни қабул қилишда Ўзбекистондаги аэропортлар, меҳмонхоналар шароитларини дунё стандартларига мослаштириш, виза бериш тартибини соддалаштириш каби ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, ДИҚ раҳбари сўз олиб, ҳозирги кунда туризм соҳасига жуда кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, ДИҚ раиси сифатида зиёрат туризими йўналишида Малайзия давлатига масъул эканлигини таъкидлаб, 2017 йилда Малайзиядан юртимизга 5000 дан ортиқ сайёҳ ташриф буюргани, келгуси йилларда эса бу кўрсатгични 10000 га ошириш истагида эканини маълум қилди. Бу йўналишда Малайзия томони билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга ва бу борада бир қатор имтиёзлар мавжуд эканлиги тўғрисида маълумот берди.
Малайзия билан ҳамкорликнинг илк қадами сифатида Жохор штатидан 10 нафар кўзга кўринган уламони Ўзбекистонга таклиф этди ва уларга имтиёз сифатида Тошкент-Куала-Лумпур-Тошкент йўналишида имтиёзли авиачипта билан таъминлашини билдирди.
Шу билан бирга, умра ва ҳаж сафарларига боришдан аввал малайзияликлар учун Ўзбекистондаги муқаддас қадамжоларга зиёрат ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди.
Ўз ўрнида Яҳё Аҳмад мазкур таклифларни мамлкат раҳбариятига етказишини айтиб, ўзбекистонлик талабаларни Малайзия университетларида таълим олишлари учун грантлар ажратилиши таклифини билдирди.
Учрашув самимий ва дустона руҳда ўтди.

манба:religions.uz