
Олтинсой маҳалласида маҳалла фаоли Боирова М. раис Нурмаматов Б. ёшлар етакчиси биргалашиб маҳалладаги ёшлар, ўқийдиганлари, ишсизлари рўйхатини кўриб чиқдик. Аёлларни, ёшларни мавсумий ишларда юраётганларини аниқладик. Бекор юриб ҳар хил фитналарга ўралашиб қолмаслигининг олдини олиш учун маслаҳатлашиб олдик.
Олтинсой мфй отинойиси
Абдуллаева Маъмура.

Хатирчи тумани "Худдон" маҳалласида яшовчи Примова Ижобатнинг яқинда қизини тӯй бӯлиши моддий тарафдан қийналганини айтди.
Туйни исрофгарчиликсиз миллий урф одатларга мос равишда ӯтказишни тавсия бердик..
Маҳалла ҳам ёрдам беришни айтдик.
Эри Примов О билан орадаги
низоларни бартараф этишни яхши яшаб кетишни меҳр -оқибат кӯтарилмасликни маслаҳат бердик.




Навбаҳор туман марказидаги Тошкент Голден ресторанида ҳокимлик томонидан ташкил этилган "Уч авлод учрашуви "деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, туман ҳокими Уч авлод хақида маъруза қилди. Тадбир қатнашчиларига ҳокимлик томонидан файзли дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Оқила аёллар гуруҳи рахбари С.Набиева ва З.Хусайинова ҳамда бир қанча фаоллари янги Ўзбекистоннинг тарихи ва келажаги хақида шукроналик билан гапирдилар . Сайлов олди ўтказилган бу тадбирда бир қанча фаоллар қимматбаҳо совғалар билан тақтирланди.
Навкар мфй отинойиси С.Самиева


Навоий шаҳар "Янгиҳаёт" мфй отинойиси Худаярова. К. "Янгиҳаёт" мфй худудида яшавчи Зарина ва турмуш ўртоғи Абдулазиз ораларида келишмавчилик бўлиб Зарина ота уйга кетган ва ажрашиш учун судга ариза берган ораларида фарзанд йўқ буларга оила муқаддаслиги, шуароналик, сабрли бўлиш ҳақида суҳбат олиб борилиб яраштирилди.
маҳалла отинойиси Худаярова. К


08.06.2023-йил.
Зарафшон шаҳри."Баҳор"МФЙ 39-уй 40-хонадонда истиқомат қилувчи Сувон Исоқов ва ўғли 2007-йилда туғилган Оғабек Исоқовларнинг ўзаро келишмовчилиги маҳалла раиси Н.Примова, маҳалла нуронийлари ва маҳалла отинойиси Х.Худжиярова иштирокида муҳокама қилинди. Сувон Исоқов билан "Фарзанд тарбиясида ота - онанинг ибрати","Истиғфор муаммоларга ечим","Комил фарзанд тарбиялаш йўллари","Фарзанд тарбиясида сабрнинг ўрни "мавзуларда суҳбат ўтказилди. Ота ва фарзанд ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Жорий йилнинг 8-июн санасида, Кармана тумани Варқ мфй биносида, махалла хотин -қизлар ишлари бўйича маслаҳатчиси, Қаландарова Ш. билан ҳимояга мухтож, июн ойида ҳимоя ордери олган, боқувчисини йўқотган ва ёлғиз аёлларимиз ,ҳақидаги маълумотларни олдим.
Кармана тумани Варқ. мфй отинойиси З Нарзуллаева
ЎЗМИ Навоий вилоят вакиллиги