





Жорий йилнинг 25-март санаси куни ЎМИ вилоят бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова, туман тарғибот гурухи раҳбари Т. Халилова, туман бош отинойиси Ф. Мирзаевалар билан биргаликда Кармана туман Талқоқ мфйда бўлишиб, махалла раиси ва хотин-қизлар фаоли билан биргаликда кўмакка муҳтож бўлган оилалар тўғрисида суҳбат олиб боришди, бунда оила азоларининг айни вақтдаги холати, касбий фаолиятлари, фарзандларини айни вақтдаги таълим ва тарбиялари тўғрисида маълумотлар билан танишиб чиқишди. Тарғибот борасида фаолиятни ҳамкорлик асосида йўлга қўйиш бу борадаги масалаларни осон ҳал бўлишидаги асосий омил эканлигини юзасидан келишиб олинди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги