





Жорий йилнинг 17- март санаси куни Кармана тумани Каттамасжид мфйда, махалла хотин - қизлари, фаоллари, вилоят, туман бош отинойилари билан биргаликда тадбир ташкил этилди. Тадбирда миллий қадриятларимиз, оила муккадас даргоҳ, қайнона келин муносабатлари, қўшничилик ҳақлари, Рамазон ойи фазилатлатлари ва ундаги дарожотлар, ҳашар элга ярашар номли мавзуларда борасида фикр юритилди. Тадбирда Наврўз байрами ҳамда мохи Рамазон ойига тайёргарлик кўриш, кексалар, беморлар, ёрдамга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, аразлашганлар орасини ислоҳ қилиш ибодат ларажасидаги амаллардан эканлиги тўғрисида вилоят бош отинойиси У. Холова томонидан маърўза қилиб берилди. Тадбирда махалла хотин-қизлар фаоли отинойилар билан бўлаётган ҳамкорлик муаммоларни осон ҳал бўлишида катта омил бўлаётганлиги тўғрисида ўз фикр мулохазаларини билдирдилар. Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди ва тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга кераклича жавобларни олдилар

Қизилтепа тумани Ванғози ҳудудида жойлашган 12-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчи ёшларнинг кийиниш маданияти ҳақида суҳбатлашилди.ХТБ мудири ҳам ташриф буюриб,тартиб-интизомлари ўқувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатда бўлиб турилиши лозимлигини таъкидладилар.
О.Норова


2023-йил, 18-март.
Маҳалла аёлларига доимий суҳбатларда томорқа маданияти ҳақида тушунча берардик. Ўзимиз намуна бўлиб ҳовлига райҳон, пиёз каби соғликка кони фойда бўладиган кўкатлар экиб, сўнг қўшниларга тарғибот қилсак тўғри бўлади. Ҳар ишда намуна бўлайлик.
Парахун мфй отинойиси
Низомова Муҳаббат.








Жорий йилнинг 18- март санасида Навоий шаҳар Алишер Навоий жоме масжидида "Наврўз"байрами ҳамда "Рамазон "ойи муносабати билан "Ҳашар" ташкил қилинди. Ҳашарда Навоий шаҳар отинойилари масжид атрофларини супуриш ва бошқа тозалик ишларини бажардилар .Ислом дини Поклик ва Тинчлик асосида барпо бўлган. Отинойиларимиздан ва бошқа корхона ишчиларидан АЛЛОХ ЙЎЛИДА қилган хизматлари ажрини АЛЛОХИМ МУКОФОТЛАСИН.






18.03.2023й Конимех тумани Дўстлик мфй Шароф Рашидов кўчаси "Мих Ота" жомеъ масжиди бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова ва туман барча расмий отинойилари, маҳалла фаол аёллари билан масжидда ҳашар ташкил қилиниб, Наврўз олди тозалик ишлари олиб борилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги