


Жорий йилнинг 14 декабр санасида Учқудуқ туман " А Навоий " мфй аёллари орасида хурмат-иззат, аёллар орасида рўй берадиган турли бидъат хурофотларни олдини олиш, шукроналик хиссини орттириш тўғрисида сухбатлашилди.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова



13.12.2022-йил.
Зарафшон шаҳар "Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш"марказида, "Олтин водий"МФЙ 20-уй 1-хонадонда яшовчи Адиз Саломов ва унинг турмуш ўртоғи Мохибону Наимоваларнинг ўзаро оилавий келишмовчилиги реабилитация маркази раҳбари Г.Рўзиева, махалла хотин-қизлар фаоли З.Қулатова ва махалла отинойиси Х.Худжияровалар иштирокида мухокама қилинди. Ўртада бир ярим ёшли қизчалари бор. Мухокама жараёнида келишмовчиликнинг сабаби ёшларнинг оилавий хаёт тажрибаси камлиги, арзимас гап- сўзлар кўплиги аниқланди, ҳамда бошқа сабаблар ҳам ўрганилиб, икки ёшга керакли насихат ва тавсиялар берилди. Ярашиб олишлари учун мухлат берилди.

Қизилтепа шаҳрида яшовчи ёши улуғ,тажрибали онахон билан,оилада фарзанд тарбияси ва шукроналик ҳақида суҳбатлашдик... О.Норова


Нурота тумани"Шайхон" маҳалла Ибн Сино кӯчасида яшовчи Ш.Облоқулов ва унинг хотини Э.Сатторованинг оилавий келишмовчиликлари кӯриб чиқилди. МФЙ раиси Ж.Шарипов, хотин қизлар фаоли З.Султонова ва отинойи Н.Нуровалар оилани яраштиришга муваффақ бўлдилар
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги