Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ да ҲАШАР йўли билан ён атрофлар тозаланиб тартибга келтирилди Отинойи Ш Сувонова
Зарафшон шаҳри.Тиббиёт санитария қисми мажлислар залида Зарафшон ТСҚ бошлиғи У.М.Турсунов, ТСҚ "Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш кенгаши"раиси М.С.Жалилова, НКМК Жамғармаси "Зарафшон"Ҳудудий бошқармаси "Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш кенгаши "раиси Н.Х.Акромова ҳамда шаҳар бош отинойиси Л.С.Мутахарова ҳамкорлигида ТСҚнинг туғруқ бўлими, она ва бола скрининг бўлими, болалар бўлими, болалар поликлиникаси бўлими ходимлари ўртасида хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, хотин-қизларни жамиятдаги ўрни ва вазифалари, фарзанд камолотида онанинг ўрни, ишчи ходимлари ўртасида одоб-аҳлоқ, кийиниш ва муомала маданиятини ошириш мавзуларида учрашув бўлиб ўтди.
Шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова йиғилганларга кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз маърузасини ўқиб эшиттирди.
Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш юзасидан тасдиқланган "Йўл харитаси" ижросини таъминлаш мақсадида Кўҳрон маҳалласи фуқаролари ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида "Ислом- экстремизм, терроризм ва ақидапарастликни қоралайди"." Миссиеонерлар ҳаракатидан огоҳмисиз? Ижтимоий тармоқлар хавфидан эҳтиёт бўлинг! мавзуларида тадбир ташкил қилинди.Тадбир ташкил қилинишида "Кўҳрон" маҳалласининг отинойиси С. Ғозиева яқиндан ёрдам бердилар. Мавзулар юзасидан Навбаҳор тумани дин ишлари бўйича худудий мутахассиси Ж.Сатторов,Ахтам саҳоба жомеъ масжиди имом хатиби А. Назаров, Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматовалар томонидан маъруза қилинди. Мавзулар юзасидан фуқаролар томонидан саволлар берилди.Берилган саволларга имом хатиб А.Назаров ва Ж.Сатторовлар етарлича жавоб бердилар. Маърузачилар ва аҳоли ўртасида фикрлар алмашилди шу жиҳати билан йиғилиш қизиқарли ўтди.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйичаёрдамчиси С.Хушматова.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги