"Сиз қонунни биласизми?" кўрик-танловининг вилоят босқичи ниҳоясига етди.
Бугун 2022 йилнинг 26 ноябрь куни Навоий шаҳар А.Навоий жоме масжидида Навоий вилояти отинойилари ўртасида 8-декабрь Конституция куни муносабати билан "Сиз қонунни биласизми?" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Тадбирни Вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев очиб бериб, барча туман ва шаҳар имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ҳамда расмий отинойилари томонидан амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, отинойилар ўз иш жараёнларида ҳар қанақа холатга тўғри ёндашиш, турли хил вазиятларда ҳам психологик йўллар орқали вазиятни ижобий томонга ҳал этиш, айнан психологик ёрдамга мухтож бўлган хотин-қизлар билан ишлашда уларга жиддий ёндашиш, мулоқотга киришиш йўллари, усуллари босқичма-босқич тушунтириб кенг ёритиб бердилар. Кўрик танловга барча иштирокчиларнинг билим савияларини кузатиб оқилона баҳолаш мақсадида ҳайъат аъзолари сифатида ЎМИ вилоят бош имом-хатиби Т. Рўзиев, дин ишлари бўйича Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси бўйича мутахассиси Р .Шербутаева, Республика Ижтимоий фикр маркази интервери С.Иминжанова, ЎМИ хотин-қизлар масалалари бўйича бош имом-хатиби ёрдамчиси У. Холовалар таклиф этилдилар. Кўрик-танловнинг вилоят босқичида шаҳар ва туманларда фаҳрли биринчи ўринни эгаллаган отинойилар қатнашдилар. Кўрик-танловнинг вилоят босқичида шаҳар ва туман босқичларида фаҳрли биринчи ўринни эгаллаган тўққиз нафар иштирокчилар иштирок этдилар. Танлаб олинган иштирокчилар диний ва дунёвий билимлари ҳамда қонунни қай даражада билишлари борасидаги саволларга жавоб беришди. Беллашув уч босқичда ташкил этилиб, иштирокчилар таништирув, бир хадис шарҳи, динимиз ва қонунчилигимиз борасидаги cавол-жавоблар асосида беллашдилар. Кўрик-танлов кўтаринки руҳда ташкил этилган бўлиб, қатнашчи ва иштирокчи отинойиларимиз учун ҳам керакли ва айни дамда манфаатли бўлди. Ҳакамлар ҳайъати кўрик-танловга иштирокчи отинойиларни бурч ва вазифалари жараёнидаги фаолияти, нотиқлик даражалари ҳамда илм даражаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир шарт бўйича баҳолашдилар. Туман ва шаҳар отинойилари ўртасида ўтказилган вилоят босқичида қатнашган отинойилар орасида Навоий шаҳар отинойиси Гулсара Усмонова кўрик танловни мутлоқ ғолиблигини қўлга киритди. Тадбир сўнгида кўрик танловда иштирок этган барча отинойилар ЎМИ вилоят вакиллигининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги