Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 18-ноябрдаги 2/18-1/3-74-сон хати ижросини таъминлаш мақсадида 2022-йил 23 ноябрь куни туман марказидаги 2-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Кармана касб-ҳунар мактаби ва Ахборот технологиялари техникуми ўқувчи ёшлари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида тарғибот учрашуви ташкил этилди. Мазкур тарғибот тадбирида Кармана тумани дин ишлари бўйича масъул ходими Б.Жўраев, туман бош имом-хатиби Б.Ҳакимов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъул ходими О.Ўринов, туман ҳокимлиги ёшлар масалалари бўйича масъул ходими О.Тўрақулов иштирок этиб, ўқувчи-ёшларга турли хилдаги диний-экстримистик оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ватанга бўлган муҳаббат, қадимий, бой тарихимизни қадирлаш ва ёшларимиз онгида ва қалбида мафкуравий-маънавий иммунитетни кучайтириш муҳим ўрин тутиши борасида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини беришди.
23.11.2022.
Навбаҳор тумани "Халоват тепа" мфй да яшовчи имконияти чекланган (кар-соқов)оила аъзолари билан сухбат ташкил қилдим.Қувондиқов Мадад, Бахорова Дилафрўз,синглиси Қувондиқова Юлдузларга берилган режа асосида "Қўшничилик одоблари" мавзусида амру-маъруф қилдим.Сухбатни уларга фарзандлари Қурбонов Наврузжон сурду тилида таржима қилиб турди.Уларга "Пайғамбаримизни йиғлатган ходисалар"номли китобни ўқиш учун бердим.Улар бугунги сухбатимиздан мамнунликларини айтишди.
Отинойи Н.Қувондиқова.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги