







"Ажримларнинг асосий сабаблари", "Аёлларимизга хос урф одатлар","Келин-куёвларнинг оиладаги масъулиятлари"ҳақида сўз юритдилар. Муаммоли оилалар билан якка тартибда сухбат олиб бордилар.
Ўзбекистон Мусулмонлар Идорасининг масъул ходими М.Абдуллаева "Отинойиларнинг масъулиятлари ва уларга юклатилган вазифалар",Отинойи қандай бўлиши керак" мавзуси билан давом эттирдилар.
Ходимларимиз иштирокчилар билан учрашув давомида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар, мулохазаларини билдирдилар,,керакли тавсия ва маслахатлари бериб муаммоларни ҳал этиш йўлларини маслахат бердилар. Аёлларимиз ўзларига керакли саволларига жавоб олдилар ҳамда ушбу учрашувдан мамнун бўлишдилар..
Тадбир сўнгида юз нафар имконияти чекланган (эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор) фуқароларнинг ҳар бирига Навоий вилояти "Вақф" хайрия жамғармаси томонидан тўрт хил турдаги китоблар эхсон этилди. Тадбирда Кармана, Конимех тумани отинойилари, маҳаллалардаги муаммоли аёллар қатнашдилар. Тадбир қизғин тарзда ўтказилди. Тадбирга Навоий вилояти телевидениесидан ҳам мухбирлар ташриф буюришди ва ушбу тадбир ҳақида интервьюлар олинди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги