Масжидларни ким обод қилади?

9-03-2017, 16:45 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 1 668

Масжидларни ким обод қилади?2017 йил 7 март санасида вилоят бош имом хатиби Тоҳиржон Рўзиев вилоятдаги масжидлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вакилликнинг махсус чора - тадбир ва режасига асосан Кармана туманидаги “Қосим Шайх”, “Мавлоно Ориф Деггароний”, “Хўжа Сабр ота”, “Жалойир” ва “Дўрман” жоме масжидларининг имом-хатиблари, масжид ходимлари, масжид ҳайъат аъзолари, ташаббускорлари ҳамда ҳар бир масжид ҳудудидаги маҳалла фаоллари билан учрашиб тадбирлар ўтказди.
Вилоят бош имом хатиби тадбирларда асосан таъмирталаб масжидлар биноси ва таҳоратхоналарини замон талабида таъмирлаш, ёнғин хавфсизлиги асбобларини тўлиқ қилиш, масжидларни замонавий техника воситалари (компьютер жамланмаси, электрон почта, факс, прентер, телефон аппаратлари) билан жиҳозлаш масалаларида сўз юритди.
Имом хатиблар ва масжид ҳайъат аъзолари фаоллигини ошириш, ойлик маошлари кам имомларни маошларини ошириш чораларини кўриш бўйича маслаҳатлар берди.
Масжидларни ҳар томонлама обод қилиш Қуръони карим ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом таълимотлари ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун” га мувофиқ муқаддас Ислом динига эътиқод қилувчи мўъмин-мусулмонларнинг бурчи эканлиги, масжидларнинг молиявий фаолияти уларнинг ихтиёрий эҳсон ажратмалари эвазига амалга оширилиши ҳақида исбот далиллар билан гапирди.
Шунингдек, 2017 йил “Халқ билан мулоқот қилиш ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, диний соҳадаги қизиқишлари ва уларни қийнаётган муаммолар ҳақида гаплашди. Тадбир иштирокчилари, хусусан, масжидлар ҳайъат аъзолари ўзлари учун манфаатли маълумотлар олганлари учун миннатдочилик билдирдилар.
УМИ Навоий вакиллик матбуот хизматискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш