Ассалому алайкум ! Боязид Бистомий масжидида туман бош имом хатиби З.Орипов,туман бош отинойиси М.Файзиева,туман ҳокимлиги диний ишлар бўйича бош мутахассис Ҳ.Болтаев ва туман тарғибот гуруҳи раҳбари Н.Убайдуллаева ҳамда маҳалла отинойилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Қуйидаги масалалар кўрилди;
1.Хотин-қизлар ўртасида Жиноятчиликни олдини олиш.
2.Ажримларни олдини олиш.
3.Ободонлаштириш ишларини йўлга қўйиш.
4.ОАВ ва расмий интернет сайтларда мақола ёзиш.
5.Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш.
6.Ойлик ҳисоботларни топшириш.
7.Аҳоли орасида тарғибот ишларини фаол олиб бориш.
Белгиланган вазифалар бажарилиши таъкидланди.
Юқоридаги масалалар бўйича ҳар бир маҳалла отинойиси ўз ҳудудида давра суҳбатлари ташкил этиб, тарғибот ишларини олиб боришлари тайинланди.
Навоий вилояти вакллигида Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси тизимидаги масжидларда "гувоҳнома" асосида фаолият олиб бораётган имом хатиблар ўртасида касбий маҳоратини ривожлантиришга қаратилган ўқув бўлиб ўтмоқда, ушбу ўқув икки ой давом этади.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги