










МУБОРАК КУНЛАР ҚУВОНЧИ
Ойлар султони бўлмиш, муқаддас Рамазон ойи давом этаётган айни муродбахш кунларда Работ маҳалласининг Манзилобод маҳалласида обод манзил — Хожа Саид Ваққос Сахий жоме масжиди фойдаланишга топширилди.
Унинг очилиш маросими туман ҳокими Ш. Набиев ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Йиғилганларга ифторлик дастурхони тортиқ этилди.
Янгидан қурилган бу масжидда бир вақтнинг ўзида 400 нафар фуқаро намоз ўқиши мумкин. Масжид ҳомийлик асосида 1 йил-у 2 ой муддатда қуриб, фойдаланишга топширилди.
Ушбу масжид туманда янги қурилган ва мукаммал таъмирланган масжидларнинг еттинчиси бўлди.
Қизилтепа туман бош имом хатиби З. Орипов
@Bastomiy_uz
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги