Қизилтепа туманиниг "Боязид Бастомий" жомеъ масжидида Хатми Қуръон "Рамазон қут барака ойи", "Исломда фатво беришга ким ҳақли" мавзусида бош имом З. Орипов томонидан маъруза қилинди.
Зарафшон шаҳри "Зарафшон" жомеъ масжидида шаҳарда фаолият олиб бораётган отинойилар ва шаҳар МФЙ да яшовчи фаол муслима аёллар билан "Хуш келдинг Рамазон" мавзусида кичик тадбир бўлиб ўтди. Тадбир аввалида шаҳар бош имом хатиби Комилжон Шодмонов Муборак Рамазон ойи билан барчани қутлаб, закот, фитр садақаси, бу йилги фидя миқдори ҳақида кенг тушунтириб аёлларни қизиқтирган саволларига жавоб берди. Сўнг шаҳар бош отинойи Л. Мутахарова сўз олиб барчани Рўзаи Рамазон билан қутлаб, "аёлнинг илмли бўлиши-миллатнинг илмли бўлиши", " тилло буюмдан закот бериш", "кийиниш одоби" мавзусида зарурий тавсиялар берди ва келажакда бундай тадбирларни янада манфаатли ва қизиқарли тарзда ўтказишга келишиб олинди.
Навоий шаҳар Навоий савдо комплекси мажмуси АЖ радиоузел орқали "Кимёгар" мфй отинойиси
Насимова.З "Мархабо ё Рамазон" мавзусида маъруза
қилдилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги