Чилустун жомеъ масжиди

15-12-2016, 16:54 admin Нурота тумани 3 196

Чилустун жомеъ масжиди
“Чилустун” жомеъ масжидининг 1958-йилги ҳолати
Чилустун жомеъ масжиди
“Чилустун” жомеъ масжидининг 1998-йилги ҳолати
Чилустун жомеъ масжиди
“Чилустун” жомеъ масжидининг 2011-йилги ҳолати
Чилустун жомеъ масжиди
“Чилустун” жомеъ масжидининг 2012-йилги ҳолати
Чилустун жомеъ масжиди

“Чилустун” жомеъ масжидининг 2014-йилги ҳолати
Нуратонинг «Чашма мажмуасида» жойлашган «Чилустун» жомеъ масжиди нуратоликларнинг фахри ҳисобланади. Масжид жуда қадимий бўлиб уни охирги марта Эшон Турсунхўжа (Судур) қурдирган.
Чилустун жомеъ масжидининг ташқи кўриниши квадрат шаклида бўлиб унинг меҳроби ғарбий деворга туташтирилган. масжиднинг пештоқи анъанавий, шарқона «П» ҳарфи шаклида бўлиб, пештоқ ортида бежиримгина минора масжидга салобат бериб туради. Гуласимон шаклда қурилган минора 5, 63 метрдан иборат. Муаззин азон айтадиган азонхонага минора ичидаги айланма зиналардан чиқилади. Масжиднинг курсиси - пойдевори икки қатор мармар плиталардан терилган. Масжид деворлари ичкаридан гулганч амалида бир текис сувалган. Масжидга тўртта эшикдан кирилган. Масжидлар шарқона услубдаги ҳар хил гиометрик шакллар билан безатилган. Кириш дарвозаси мармар устунларга маҳкам ўрнатилган. Ёғочдан ясалган сардари майда безаклар билан тўлдирилган.
Нуратолик архитектор олим Додо Нозиловнинг фикрича «Чил устун» мажиди Эшони Судур даврида учинчи марта қурилганда унинг бош меъмори бухоролик Мулло Абдушукур бўлган. Масжид биринчи марта IX асрда иккинчи марта XVI асрда, учинчи марта ўтган асрмизнинг бошида қурилган. Масжиднинг мармар безаклари Ғозғонлик машҳур сангтарошлар Абдураҳим ва Абдурасул Турдиевлар ижодига мансуб. Айниқса Абдурайим Турдиев томонидан ишланган меҳроб олий санъат асари даражасига кўтарилган. Масжид дарвозалари ва болодариларда амалга оширилган ёғоч ўймакорликлари усто Шамс амалидир. Масжид қурилишида маҳаллий устолардан усто Раҳмонқул, усто Хўжа, усто Рустам, усто Қаландар ва бошқалар қатнашган. Шўролар даврида масжид аввал омбор бўлиб, унда буғдой, кейинчалик химикатлар сақланган. Ўтган асрнинг 70 йилларида масжид биноси гилам тўқиш фабрикаси сифатида фаолият кўрсатган. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан масжид мўмин мусулмонларнинг диний ибодат ва маросимларини ўтказиш учун қайтариб берилди. 2009-2010 йилларда масжидимиз тўлиқ капитал таъмирланиб, етти миллиард сўмдан зиёд маблағ сарф-ланиб обод этилди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш