о алайҳис-салом рисолатлари тугаганига ҳам 5 аср бўлган эди. Инсоният, айниқса араблар инсонлик хилқатидан чиқиб, ҳайвонийликка қараб бораётган эдилар. Арабларда бутпарастлик, Хуросонда шахсга сиғиниш, Мовароуннаҳрда оташпарастлик, Юнонистонда ўзлари ўйлаб топган осмон ва ҳар хил нарсаларга сиғиниш бошланиб, Бани Одам холиқини эсидан чиқарган эди. Дарҳақиқат, яна бир пайғамбар, охири замон пайғамбарининг мавриди келган эди. Милодий 571 йили ер куррасининг маркази бўлмиш Маккаи мукаррамада оламларнинг раҳмати бўлган, инсониятнинг нажоти бўлган пайғамбар Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келдилар. Ўша йилни араблар “Фил йили” деб айтадилар. Чунки бунга анчагина сабаб бор эди:
“Қиссаи Асҳоби фил”
Ҳабашистон (ҳозирги Эфиопия) подшоси Асмаҳа ўзининг энг ишонган лашкарбошиси Абраҳани Арабистон ярим оролини забт этиш учун юборади. Аввал Абраҳа Яманни босиб олади. Ҳабашистондагилар насроний бўлгани учун Абраҳа Яманнинг Санъо деган жойига Калисо қуради, яъни ибодатхона ва шу калисога келиб ҳамма сиғинишини хоҳларди ва бу билан катта маблағ эгаси бўлишини жуда-жуда истарди. Аммо ҳамма келсада араблар бу калисога ҳеч яқинлашмасдилар. Бир куни Абраҳа бунинг сабабини сўраганида улар жавоб бердиларки, Маккадаги Каъба улар учун муқаддас, чунки уларнинг ота-боболарининг даврида Иброҳим ва Исмоил деган пайғамбарлар ўтган ва ана ўшалар ушбу бинони Аллоҳ таолонинг амри билан қурганлар, шунинг учун у Каъба улар учун муқаддасдир. Бу гап Абраҳага ёқмади ва бориб Маккадаги Каъбани бузиб, ҳаммани ўзининг қурган ибодатхонасига қаратмоқчи бўлди. Қуръони каримда шу воқеа алоҳида бир сурада яъни “Фил” сурасида баён қилинган.
أَلَمْ تَرَ كَيْفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِأَصْحَابِ الْفِيلِ (1) أَلَمْ يَجْعَلْ كَيْدَهُمْ فِي تَضْلِيلٍ (2) وَأَرْسَلَ عَلَيْهِمْ طَيْرًا أَبَابِيلَ (3) تَرْمِيهِم بِحِجَارَةٍ مِّن سِجِّيلٍ (4) فَجَعَلَهُمْ كَعَصْفٍ مَّأْكُولٍ
“(Эй Муҳаммад,) Роббингиз “фил эгаларини” не қилганини кўрмадингизми? (У) уларнинг макрларини йўққа чиқармидими? Уларнинг устига тўда-тўда қушларни юборди. (Улар) сопол тошлар билан уларни отар эди. (Бас) уларни (Каъбани бузишга келганларни) еб (чайнаб) ташланган сомондек қилиб қўйди”.
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиш.
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
“Батаҳқиқ, сизлар учун - Аллоҳ таолодан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳ таолони кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор” (Азҳоб сураси -21 оят).
قَالَ سَمِعْتُ جَابِرًا - رضى الله عنه - يَقُولُ مَا سُئِلَ النَّبِىُّ - صلى الله عليه وسلم - عَنْ شَىْءٍ قَطُّ فَقَالَ لاَ .
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирор нарса сўралганда ҳеч қачон йўқ деган эмаслар”.
ҲИКОЯТ: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалимликлари энг олий даражасига етган эди. Шундоққи, бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Зайд ибн Саънаҳ деган мадиналик яҳудийга хурмо бермоқчи бўлиб ундан олдиндан пул олдилар. Бир неча кунга муҳлат берган эди. Ваъдаси тўлмай туриб яҳудий хурмо сўраб келди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёқаларидан ушлаб:
- Эй Муҳаммад, ҳақимни шу чоққача нега бермайсан?. Ҳошимийлар муомаласи яхши эмас деб эшитган эдим, тўғри экан, - деди:
Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ бошлиқ барча улуғ саҳобалар шу ерда эдилар. Ҳазрати Умарнинг ғазаблари келиб:
- Эй Худо душмани, сизлар билан ўртамиздаги аҳдноманинг бузилишидан қўрқмасам эди, бошингни ҳозир кесиб ташлар эдим, - деб қиличига қўл урди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кулимсираб: - Эй Умар, бу икковимиз орамиздаги гапга мундан яхшироқ сўз бор эди. Мени яхши муомала қилиб беришга ва уни яхши гапириб олишга буюргил. Ваъдамизга 3-4 кун бор эди. Энди, эй Умар, бунинг ҳаққини сен бериб қўй. Уни қўрқитганнинг учун 20 соъ ошиқча хурмо қўшиб бер – деб буюрдилар.
Бу сўзни эшитгач, яҳудий ҳайрон бўлиб: “Эй Муҳаммад, Таврот, Инжилда охирзамон пайғамбари сифатларини ўқигандим, уларнинг ҳаммаси сизда тўғри келди. Синалмаган ёлғиз шу иш қолган эди. Китобда дейилган эди: “Ўзи учун ғазаби келмайди” – деб. Энди буни ҳам синаб кўрдим. Сизнинг охир замон пайғамбари эканлигингизга ҳеч қандай шубҳа қолмади, - деб шу вақтнинг ўзида дарҳол иймон келтирди.
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эргашиш.
قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ
“Айтинг (эй Муҳаммад): Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади” (Оли Имрон 31-оят).
Демакки, Расулуллоҳга эргашишлик ва у зоти бобаракотни севишлик, бу Аллоҳнинг розилигига ва Унинг севимли бандаси бўлишга олиб келади. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу оятнинг баёнини шундай марҳамат қиладилар:
عَنْ أَنَسٍ قَالَ قَالَ النَّبِىُّ - صلى الله عليه وسلم - لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ .
Анас розияллоҳу анҳудан: “Киши ҳақиқий мўмин бўлолмайди тоинки, мени ўзидан ҳам, боласидан ва ота-онасидан ҳам ва барча инсонлардан ҳам кўра афзалроқ севмагунича”.
قلت يا رسول الله كيف الإيمان قال أن يكون الله ورسوله أحب إليك مما سواهما
Уқайлий розияллоҳу анҳу сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, иймон нима?” “Аллоҳ ва Унинг расули сенга барча нарсалардан кўра маҳбуброқ бўлмоғи”, дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Уламолар киши қалбида пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам севгиси бор-йўқлигининг белгиси сифатида қуйидаги ўлчовни қўллашган:
1. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиёратларига муяссар бўлганида уни бой бериш дунёдаги бор нарсани бой беришдан оғир бўлиши. Чунки Аллоҳ таоло Қуръон каримда марҳамат қилади:
وَلَوْ أَنَّهُمْ إِذ ظَّلَمُواْ أَنفُسَهُمْ جَآؤُوكَ فَاسْتَغْفَرُواْ اللّهَ وَاسْتَغْفَرَ لَهُمُ الرَّسُولُ لَوَجَدُواْ اللّهَ تَوَّابًا رَّحِيمًا
“Агар улар ўзларига зулм қилган чоғларида ҳузурингга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул этувчи ва раҳимли Зот эканини топган бўлур эдилар” (Нисо сураси – 64 оят).
2. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам амрларига итоат этиб, ман қилган нарсаларидан сақланиш. Аллоҳ таоло бу нарсага буюраяпти:
وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُو
“Сизга Расул нимани берса, олинг ва сизни У зот нимадан қайтарса қайтинг”.
3. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига амал қилиш ва шариатларини ҳимоя қилиш.
قال رسول الله صلعم : " نضَّرَ اللهُ أمرأً سمِعَ مقالَتى فَوَعاها و حفِظَها و بَلَّغَها"
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, яхшилаб маъносини ўрганиб сўнгра амал қилган одамни Худои таборак ва таоло ўзи улуғ неъмат билан неъматлантирсин”.
وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَى * إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى
“У (пайғамбар) ҳаводан олиб сўзлаётгани йўқ. У зот фақат (Аллоҳ таоло) томонидан нозил қилинаётган бир ваҳийдир”(Нажм сураси -3оят).
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам Оламларга раҳмат.
وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ
“ Биз Сизни оламларга раҳмат қилиб юбордик”
(Анбиё сураси-107 оят)
Бир куни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳис салом билан бирга бўлганларида сўрабдилар: “ Эй Жаброил, وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ , яъни Аллоҳ таоло мени бутун оламларга раҳмат қилиб юборган. Мана шу раҳматдан сизнинг ҳам насибангиз бўлганми?” деганларида, Жаброил алайҳис салом: “Ҳа, албатта менга ҳам раҳмат бўлган. Мен охирги пайтларда оқибатимдан қўрқардим – фаришталар саййиди бўлмиш шундай улуғ фаришта Жаброил алайҳис салом оқибатидан қўрққан – шунда Аллоҳ таоло Қуръон каримда ушбу оятларни нозил қилди: ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي الْعَرْشِ مَكِينٍ (20) مُطَاعٍ ثَمَّ أَمِينٍ – яъни “Жаброил қувватли, Аршнинг соҳиби Аллоҳ таоло ҳузурида мартабали, у жойда (фаришталар томонидан) итоат этилувчи ва ишончли зотдир”. Ва шунда мен буни кўриб, Аллоҳ таолога ҳамд айтдим. Сиз туфайли Қуръони азимуш шаънда мени оқибатимни хайриятли эканлигини Аллоҳ таоло билдирди. Мана шу Сизнинг раҳматингиздан менинг насибам.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳмат бўлиб келишлари ҳаттоинки, Аллоҳ таолонинг душмани шайтон алайҳи лаънага насибаси етган экан. Шайтон алайҳи лаъна деган экан: “Эй Роббим, Муҳаммад алайҳис саломни бутун оламларга раҳмат қилиб юбординг. У оламларда мен ҳам борман, менга ҳам унинг раҳматидан насиба борми?” деганида. Аллоҳ таоло “Ҳа, бор” дебди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келмасларидан бурун шайтон алайҳи лаънани Аллоҳ таолонинг фармони билан бир фаришта ҳар куни 10 марта гурзи билан урар экан. Унинг оғриғи то бу кунгача етар экан. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келганларидан ўшандай азобни шайтон алайҳи лаънадан Худои таоло олиб қўйган экан. Мана бу ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бутун оламларга раҳмат бўлиб келганликларининг бир кўриниши.
Ҳазрати Одам алайҳис саломга ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам раҳмат бўлганликлари. Одам алайҳис салом гуноҳ қилганларида роппа роса 200 йил йиғладилар,
انفسنا وان لم تغفر لنا وترحمنا لنكونن من الخاسرين ربنا ظلمنا
“Эй Роббим, ўзимизга ўзимиз зулм қилдик. Агар Ўз раҳмату мағфиратингга бизларни олмасанг, бизлар хасрат ва надоматда қолиб кетамиз” – деб йиғладилар. Аллоҳ таоло кечирмади, магарам Арафотда турганларида Худои таолога муножот қилиб дедилар: “Ё Парвардигоро, ҳабибинг Муҳаммад алайҳис салом ҳурматидан гуноҳларимни кечир”. Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло ўша заҳоти Одам Атонинг гуноҳларини кечирди. Шунда Аллоҳ таоло Одам алайҳис саломдан сўради: “Эй Одам, сен қаердан билдингки, менинг ҳабибим Муҳаммад алайҳис саломни шафеъ келтирсанг, гуноҳларингни кечирилиши учун?” Шунда Одам алайҳис салом – Эй Парвардигорим, сен мени яратиб, жон ато этганингда, биринчи бўлиб Аршингга кўзим тушди. Аршда لا إله إلّا الله محمّد رسول الله деган ёзувни кўрдим. Мана шунда билдимки, Аллоҳ таолонинг номи билан ёнма ён турган исмнинг эгаси ҳам улуғ бир банда эканини билдим ва менга бунинг илҳоми келди ва шуни васила қилдим – дедилар. Худои таборак ва таоло: “Эй Одам, дарҳақиқат бу улуғ банда сенинг наслингдан ва агар сен Муҳаммад алайҳис саломни шафеъ келтирмаганингда сени кечирмасдим”, деди. Отамиз Одам алайҳис саломга ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам баракотларидан гуноҳларининг кечирилиши, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳматларидир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига, яъни бизларга қанчалик даражада шафқатли эканликларини билдириб, Қуръои каримда шундай зикр қилинади:
لَقَدْ جَاءكُمْ رَسُولٌ مِّنْ أَنفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُم بِالْمُؤْمِنِينَ رَؤُوفٌ رَّحِيمٌ
“Дарҳақиқат, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз Унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга эришишингизга) ташна бўлган, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди”.
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиш.
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
“Албатта, Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг”.
Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиши таъкидланмоқда. Бошқа ибодатларда Аллоҳ таоло бандаларига буюриб қўя қолган. Аммо Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтишда эса, Аллоҳ таолонинг Ўзи аввал саловот ўқиб, сўнгра малоикаларини буюрди. Ундан кейин мўминларга у кишига саловот йўлламоқни амр этди. Бундан маълум бўлаяптики, азиз биродарлар, Қуръони карим тиловати ва Аллоҳ таолонинг зикридан кейин Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиш энг афзал ибодатлардан бири ҳисобланади. Чунки, бу нарса Аллоҳ таолонинг амри. Шунинг учун ҳам, намознинг ташаҳҳудида, яъни аттаҳиётида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтилади.
وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " من صلى علي واحدة صلى الله عليه عشرا " . رواه مسلم
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “ Кимики менга битта саловот айтса, Аллоҳ таоло унга 10 та саловот айтади”.
Худои таолонинг Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтишининг маъноси, у зот саллаллоҳу алайҳи ва салламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади.
Фаришталарнинг Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтишлари, у зоти бобаракот ҳақларига дуо қилишлари, истиғфор айтишлари маъносида бўлади.
Мўмин-мусулмонларнинг Сарвари коинот саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтишлари эса, улар томонидан бўлган дуо ва улуғлаш маъносидадир.
Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳабиби Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни Ўзим билан бирга لا إله إلّا الله محمّد رسول الله зикр қилдираман деган. Ҳар бир инсон Аллоҳни зикр қилганда албатта, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни бирга қўшиб зикр қилади.
Барчаларимизни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга чин уммат бўлишга, суннатларига эргашишга, муборак шафоатларига насиб этишини Аллоҳ таолонинг Ўзи муяссар айласин.

Бобоназаров Сайдулла
Навбаҳор туман бош имом-хатиби