2020-йил 14 - март куни Вазирлар Маҳкамасининг 11-март 2020 йил 136-Ф сонли фармоиши ижроси доирасида "Наврўз" умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида "Обод юрт" шиори остида Навоий вилоятида жойлашган зиёратгоҳ ва қадамжоларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Кармана туманида жойлашган “Қосим Шайх”, “Мавлоно Ориф Деггароний” мажмуалари, Қизилтепа туманида жойлашган “Боязид Бастомий”, “Хўжа Ҳасан Андоқий” зиёратгоҳлари, Нурота туманида жойлашган “Чашма” ҳамда бошқа кўплаб муқаддас масканларда ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Ҳашарда зиёратгоҳ ходимлари ва шу ҳудудда истиқомат қилувчи кўнгилли аҳоли вакиллари иштирок этмоқдалар.
Таълим муассасаси ўқувчи ва устозлари ҳам бундай хайрли ишдан четда қолмасдан, тарихий масканларга кўмак учун ташриф буюрмоқдалар. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари давомида жами ҳисобда 100 тупан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди, 400 тупдан ортиқ дарахтларга ишлов берилиб, оқланди, 500 квм майдон ағдарилиб, бегона ўтлар ва чиқиндилардан тозаланди. Шунингдек, 10 дона масжид хонақоҳлари, 8 та даҳма ҳамда айвонлар чанг ва ғуборлардан фориғ қилинди. Зиёратгоҳларга кириб келиш йўлаклари четларидаги жами 800 метр бетон тўсиқларга ранг берилди.