Навоий вилоятидаги имконияти чекланган фуқаролар “Сиз ёлғиз эмассиз” лойиҳаси остида зиёратга чиқишди

31-03-2019, 20:20 admin Янгиликлар 1 027

Бугун 31 март куни Навоий вилоятидаги имконияти чекланган фуқаролар ЎМИ, "Вақф" хайрия жамоат фонди, ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги, Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан саёҳатга йўл олишди. Навоий шаҳар ҳамда Кармана туманида истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқаролар Кармана тумани Қосим Шайх масжидида йиғилишиб, Нурота туманини зиёрат қилиш учун йўлга чиқишди. Бу каби хайрли ишларни ташкиллаштирган Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар бўлими, "Вақф" хайрия жамоат фондининг бу каби ишларда бардавом бўлишини сўраб дуолар қилинди. Бугун Навоий вилоятидаги барча туманларидаги истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқаролар юртимиз бўйлаб зиёратгоҳларга саёҳатга чиқишди.
Қизилтепа тумани имконияти чекланган фуқаролар билан туман бош имом хатиби З.Орипов, туман бош отинойиси М.Файзиевалар бошчилигида ички туризм ташкил этилди. Дастлаб, Боязид Бастомий масжиди биносида бошланган учрашув, Тошмасжид зиёратгоҳида давом эттирилди. Зиёратгоҳга ташриф буюрган 30 нафар имконияти чекланган фуқароларга китоблар тарқатилиб, Бухоро вилоятидаги Баҳовуддин Нақшбандий зиёратгоҳига йўл олинди.
Навбаҳор тумани ҳам ташкил этилган зиёрат лойиҳаси даставвал Навбаҳор тумани Абул Хасан Харақоний масжидида Ислом динининг арконларини сурдо таржимонлар ёрдамида ўрганиш билан бошланди. Туман бош имом хатиби Ф.Тошев, туман бош отинойиси Д.Холматовалар билан йўлга чиққан 50 нафар имконияти чекланган фуқаролар Кармана тумани Мавлоно Ориф Дегароний зиёратгоҳига боришиб, зиёратгоҳ ҳамда масжидда бўлаётган ўзгаришларни кўришди. Кармана туман Қосим шайх масжидига боришда йўл устида жойлашган Кармана тумани Маликработ қўрғонидаги Сардоба ва Малик дарвозасини кўздан кечиришди. Шундан сўнг, қадимги зиёратгоҳ Қосим Шайхга ташриф буюришди. Даставвал зиёратгоҳ тарихи билан танишилгач, Кармана туман имом хатиби М.Юнусов масжид биносида Қосим Шайх ҳазратлари тўғрисида гапирди.
Учқудуқ туманида ҳам ташкил этилган имконияти чекланган фуқаролар учун зиёрат Қизилқум масжидида туман имом хатиби А.Турдиев, туман бош отинойиси О.Тўрақуловалар бошчилигида совғалар тарқатиш билан бошланди. Учқудуқ туманидаги 25га яқин имконияти чекланган фуқаролар Қанорбой ота зиёратгоҳига ташриф буюрди.
Хатирчи туманида 40га яқин имконияти чекланган фуқаролар Самарқанд вилоятидаги Имом ал Бухорий зиёратгоҳига, биринчи президентимиз И.Каримов қабрларига зиёрат қилишиб, икки буюк инсон учун Қуръон тиловат қилишди. Туман бош имом хатиби ва бош отинойиси бошчилигида зиёратчилар Регистон майдонини ҳам зиёрат қилишди.
Кармана ҳамда Навоий шаҳридан ташриф баюришган 70га яқин имконияти чекланган фуқаролар Нурота тумани Чашма зиёратгоҳига ташриф буюришди. Нурота туман имом хатиби, Чашма мажмуаси ходимлари, туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбарлари томонидан Кармана ва Навоий шаҳридан ҳамда Нурота туманидаги 130га яқин имконияти чекланган фуқароларга китоблар тарқатилиб, кўнгиллари шод этилиб, Қуръон тиловати билан тадбирни якунланди.
Навоий вилоятидаги имконияти чекланган фуқаролар “Сиз ёлғиз эмассиз” лойиҳаси остида зиёратга чиқишди
Навоий вилоятидаги имконияти чекланган фуқаролар “Сиз ёлғиз эмассиз” лойиҳаси остида зиёратга чиқишди
Навоий вилоятидаги имконияти чекланган фуқаролар “Сиз ёлғиз эмассиз” лойиҳаси остида зиёратга чиқишди
Навоий вилоятидаги имконияти чекланган фуқаролар “Сиз ёлғиз эмассиз” лойиҳаси остида зиёратга чиқишди
Навоий вилоятидаги имконияти чекланган фуқаролар “Сиз ёлғиз эмассиз” лойиҳаси остида зиёратга чиқишди
Навоий вилоятидаги имконияти чекланган фуқаролар “Сиз ёлғиз эмассиз” лойиҳаси остида зиёратга чиқишди
Навоий вилоятидаги имконияти чекланган фуқаролар “Сиз ёлғиз эмассиз” лойиҳаси остида зиёратга чиқишди
Навоий вилоятидаги имконияти чекланган фуқаролар “Сиз ёлғиз эмассиз” лойиҳаси остида зиёратга чиқишди
Навоий вилоятидаги имконияти чекланган фуқаролар “Сиз ёлғиз эмассиз” лойиҳаси остида зиёратга чиқишди

Навоий вилоят вакиллиги матбуот хизмати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш