

Ушбу йиғилишга ташриф буюрган имом хатиблар тўққиз ойлик ҳисоботнинг самарадорлиги ва келгусидаги бажарилиши лозим бўладиган ишлар юзасидан тегишли кўрсатмаларни олишди. “Алишер Навоий” жоме масжиди имом хатиби Т.Рўзиев вилоятдаги барча имом хатиб ва отинойилар учун йиллик обуна масаласи ҳақида ҳам гапириб ўтиб: “Халққа илм олиб ўрганишлари учун энг яхши кўмакчи, албатта Исломий – расмий ранг – баранг газета ва журналларимиздир, уларни ўзларига йўлдош қилиб олганлар борки, диний савияларда юксаладилар, уларни доимо ўқиб юрган одамларда диний – исломий маданият ҳосил бўлади, қанчадан – қанча бидъат ва хурофотларнинг олди олинади, шундай экан обуна масалаларига жиддийроқ қараб, газета ва журналларимизни тарғиботини кучайтиришимиз ҳамда ушбуларнинг имкон қадар ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлашимиз зарур бўлади” – деб, ўтган ойлар давомида обуна масаласи бўйича фаол иштирок этган имом хатиб ва отинойиларни тақдирлаб, уларга ташаккурлар билдириб, суҳбатга якун ясадилар.