ТУМАНДА ОТИНОЙИЛАР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

30-10-2018, 16:07 admin Янгиликлар 1 254

Кармана туман "Қосим Шайх масжиди"да 2018 йил октабр ойида туман отинойилари билан ойлик йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлисда Кармана тумани бошотинойиси Ф. Мирзаева, вилоят бошотинойиси У. Холова ҳамда тумандаги деярли барча отинойилар жами: 42 та аёл иштирок этди. Йиғилишни туман бошотинойиси Ф. Мирзаева очиб бердилар. Мажлис; сўнгги бир ой давомида нима ишлар қилинганлиги тўғрисидаги ойлик ҳисобот масаласида бўлиб ўтди. Йиғилишда ушбу масалалар кўриб чиқилди; халқ орасида диний удум ва урф-одатларни тартибга солиш, эрта турмушни олдини олиш, аҳоли ўртасида ёт ғоялар тарқаб кетмаслигини олдини олиш. Отинойилар томонидан келиб тушган саволларга вилоят бошотинойиси У. Холова батафсил жавоб бердилар ва отинойиларга ойлик кўрсатмаларни ҳам бериб ўтдилар. Келаси ойлик йиғилишни қачон ва қерда бўлишини, ҳамда ушбу кунги мажлисда маълум сабабларга кўра иштирок этолмаган бошқа отинойиларга ҳам етказиб қўйилишини эълон қилиб, йиғилишга якун ясадилар.

Эслатиб ўтамиз, кейинги йиғилиш ноябр ойининг сўнгги пайшанбасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш