Имом хатиблар иштирокида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

5-04-2018, 21:53 admin Янгиликлар 1 437

Имом хатиблар иштирокида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун 5-апрел санасида ЎМИ Навоий вилоят вакиллигида имом-хатиблар иштирокида чоралик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда имом-хатиблар томонидан 1-чорак мобайнида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Ушбу давр мобайнида фаоллик кўрсатиб, жамоат тадбирларида фаол иштирок этган, оммавий ахборот воситаларида ўз чиқишлари билан ислом маърифатини тарқатган имом-хатиблар рағбатлантирилди.

Шу билан бирга, йиғилишда бугунги кунда имом хатиблар олдида турган долзарб масалалар, келгусида амалга ошириш лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Тадбирга меҳмон сифатида ташриф буюрган Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурманов имом-хатибларнинг жамиятда соғлом муҳитни яратиш борасида амалга ошираётган хайрли ишларини эътироф этди. Шу билан бирга, келгусида ҳам ушбу ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб тамойилларини эслатиб ўтди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш