“Диний экстиремизм ва салбий иллатлар оқибати” мавзусида йиғилиш ўтказилди

28-11-2018, 13:52 admin Янгиликлар 1 259

“Диний экстиремизм ва салбий иллатлар оқибати” мавзусида йиғилиш ўтказилдиВилоятимизнинг узоқ, тоғли ҳудудларидан бири бўлган Нурота туманидаги 58 - сонли умумтаълим мактабида куни кеча “Диний экстремизм ва салбий иллатлар оқибати” мавзусида йиғилиш ўтказилди. Дастлаб, тумандаги “Чилустун” жоме масжиди имом-хатиби сўзга чиқиб, ислом дини ҳақида, унинг талаб ва шартлари ҳақида мактаб ўқувчиларига тушунтириш бердилар, сўнгра динимизга ёт бўлган, ислом дини номи остида ҳаракатланувчи бузуқ ғоя – “Диний экстиремистик оқим” ҳақида тўлиқ маълмот бериб, ёшларимизга уларга билиб-билмай қўшилиб қолган кимсаларнинг аянчи ҳолатлари ва бу каби салбий иллатлар келтириб чиқарадиган оқибатлари, шу ва шунга ўхшаш барча иллатларнинг юртимиз равнақига қолаверса инсониятга ҳам жиддий хавф туғдириши мумкинлиги, бутун жамиятни вайрон қилиб тинчлик неъматига сезиларли путур етказиши мумкинлиги тўғрисида маъруза қилдилар. Ўқувчи ёшларни бундай иллатлардан огоҳ этиб, уларга соф ислом динида ҳам бундай турли-туман оқимлар қораланганини айтиб ўтдилар. Ушбу йиғилиш сўнггида мавзу юзасидан мактаб ўқувчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бердилар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш