«Вақф» фонди Нуротада яна бир масжид қурилишини якунламоқда

18-06-2019, 11:27 admin Янгиликлар 713

«Вақф» фонди Нуротада яна бир масжид қурилишини якунламоқдаБугунги кунда "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан юртимизнинг кўплаб ҳудудларида ўндан ортиқ масжидларда қуриш, қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу хайрли ва ўта савобталаб ишларда саҳоватпеша ҳамюртларимиз имконият доирасида ҳомийлик қилмоқдалар. Уларнинг кўмаклари билан масжидлар барпо этилиб, намозхонлар учун шароитлар яратилмоқда.

«Вақф» фонди Нуротада яна бир масжид қурилишини якунламоқда
Эҳсонпарвар инсонлар кўмаги билан қурилаётган яна бир масжидлардан бирига 2018 йилда дастлабки ғишт қўйилган эди. Навоий вилоятининг Нурота туманидаги "Чуя" қишлоғида қад ростлаган масжид қурилиши деярли якунига етказилмоқда.
«Вақф» фонди Нуротада яна бир масжид қурилишини якунламоқда
Жорий йилнинг июнь ойида "Вақф" фонди бошқарув раҳбари Искандар Халилов ушбу қурилиш ишлари бораётган ҳудудга ташриф буюриб, масжид қурилиши ишларининг боришини кўздан кечирди ҳамда баъзи тавсияларини бериб ўтди.Қуръони карим тиловатидан сўнг, ушбу ишга ҳисса қўшаётган савобталаб инсонлар ҳаққига дуои хайрлар қилинди.

«Вақф» фонди Нуротада яна бир масжид қурилишини якунламоқда
"Чуя" қишлоғидаги масжид тоғ ёнбағрида жойлашган бўлиб, унга қурилиш материалларини етказиб беришда навоийликлар фаол қатнашмоқда.

Масжид 2019 йилнинг якунига қадар намозхонлар ихтиёрига топширилиши таъкидлаб ўтилди.

«Вақф» фонди Нуротада яна бир масжид қурилишини якунламоқда
Фонд раҳбари И.Халилов жамоа олдида сўзга чиқиб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, Рамазон ойининг шукуҳи ва масжид қурилиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишаётгани ҳам қайд этиб ўтилди.

Зеро, масжид қуришнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”. Мана шундай савобли ишларга мухлис халқимиз масжид биноси қурилишида фаол иштирок этмоқдалар.

Ҳақ таоло ушбу жоме масжиднинг қад ростлаётган янги биносини файзу баракотли айласин.

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш