

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Китоб” акцияси доирасида Республикамизнинг барча вилоятларига диний, маърифий ва маънавий озуқа берувчи китоблар олис ҳудудларгача вақф қилиб берилмоқда.


Мана шундай хайрли тадбирлардан бири Навоий вилоятида ҳам бўлиб ўтди. Вилоятнинг Навоий шаҳрида жойлашган Алишер Навоий жомеъ масжиди, Кармана туманидаги Қосим шайх мажмуа масжидлари ва бир нечта маҳалла кутубхоаналарига фонд томонидан ўнлаб турдаги китоблардан бир еча юз нусхада тақдим этилиб, аҳолининг мутолаа эҳтиёжлари қондирилишига сабаб бўлди.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоху алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир», – дедилар.
Саховатпеша ватандошларимизни илм йўлида ҳамкорлик қилишга чорлаб қоламиз! Зеро, ушбу китоблар қанча вақт давомида неча инсонларнинг эзгулик сари йўл олишига хизмат қилса ҳадя қилган инсон учун ажри савоблар ёзилиб туради.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати