Бугун 01 июнь куни "ВАҚФ" хайрия жамоат фонди Кармана тумани Қосимшайх масжидида ҳайрия тадбири ўтказди. Тадбирни вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев очиб бериб, Фонд томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида, Рамазон ойи муборак ойлиги, бу ойда қилинган эҳсоннинг ажри улуғлиги тўғрисида маъруза қилди.
Тадбирга Фонд раҳбари И.Ҳалилов ташриф буюриб, вилоятдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 100 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотларини моддий ёрдам сифатида тарқатди.
Вилоятдаги мавжуд 78 та масжидга Қуръони Карим тақдим этилди.
"ВАҚФ" хайрия жамоат фондининг бу каби хайрли ишлари республикамизнинг барча вилоятларида давом этмоқда.