2019 йил 18 май куни Наманган шаҳридаги “Абу Юсуф” жоме масжидида эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар билан диний-маърифий суҳбат ўтказилди. Тадбирда “Вақф” хайрия жамоат фонди раисининг биринчи ўринбосари Зоҳиджон Тураев, ЎМИ мутахассиси Мунира Абубакирова, Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, отинойилар, шунингдек, имконияти (эшитиш ва гапириш, жисмонан) қобилияти чекланганлардан 300 яқин иштирокчи қатнашди. 186 имом-хатибларга Куръони Карим тарқатилди.
Тадбирни Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов очиб берди. “Вақф” хайрия жамоат фонди раисининг биринчи ўринбосари З.Тураев фонднинг олиб бораётган ишлари юзасидан қисқача маълумот бериб, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Жума маърузаларини сурдо онлайн орқали ҳар бир вилоят марказий масжидларида ўрнатилиши ҳақида маълумот бериб ўтди.
ЎМИ мутахассиси эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар орасида Тошкент шаҳар, Жиззах, Тошкент, Самарқанд, Андижон ва Фарғона вилоятларида олиб борилаётган ишлар юзасидан “СИЗ БИЗГА КЕРАКСИЗ!” мавзусида слайд кўргазмали маъруза қилди.
Тадбир давомида кар-соқовларга сўз берилди. Уларнинг сўзларини сурдо таржимонлар орқали таржима қилиниб турилди. Наманган вилояти баъзи туманлари узоқ масофада жойлашганлиги боис имконияти чекланганларнинг кўп қисми тадбирга етиб кела олмаганлигини билдиришди.
Сўзга чиққанлар кар-соқов инсонлар эътиборидан четда қолиб кетганлиги, Президентимиз томонидан ногиронларга кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчиликларини изҳор қилишди
Тадбирда сўзга чиққанларнинг аксари умуман Ислом дини тўғрисида тушунчаси йўқлиги, шунинг учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа ташкилотлардан кар-соқовларни ташлаб қўймасликни илтимос қилишди. 200 яқин кар-соқовлар имон калимасини келтиришди.
Наманган вилоятида 1780 та кар-соқовлар бўлса, уларнинг орасида кўзи кўр, кар-соқов, руҳий хаста, бошқа ногиронлиги бор инсонлар ҳам борлиги ҳақида маълумот беришди. Тадбир сўнгида “Вақф” ҳайрия жамоат фонди томонидан барча иштирокчиларга совғалар тарқатилди.
Тадбирдан кейин туман имом-хатиблари билан Наманган шаҳридаги кўр, кар, соқов бўлган, жисмоний нуқсони бўлган ногиронлардан 3 та хонадонга бориб, хабар олинди. Имконияти чекланган инсонлар орасида бундай тадбирларни ўтказиш аввало ислом дини ҳақида етарли маълумотларни беради ва бу ногиронларни жамиятни ажралмас бир қисми эканлигига ишонтириш бўлади.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати