Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5006-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 10 февраль куни Навоий вилоятига “Вақф” фондининг “Сиз ёлғиз эмассиз” лойиҳаси асосида мурувват ёрдамлари етиб келди. Навоий шаҳар “Ҳазрат Алишер Навоий” жоме масжидида вилоят кўзи ожизлар жамияти билан ҳамкорликда имконияти чекланган 250 нафар кар-соқов фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мутахассиси М.Абубакирова, “Вақф” ҳайрия жамоат фонди раҳбар ўринбосари З.Тўраев ва сурдо таржимонлар ташриф буюришди. Тадбирни Навоий шаҳар бош имом хатиби Д.Эргашев очиб бериб, йиғилганларни тадбирдан мақсад нима эканлиги ва ташриф буюрган меҳмонлар билан таништирди.
Шундан сўнг, “Вақф” ҳайрия жамоат фонди раҳбар ўринбосари З.Тўраев сўзга чиқиб, “Вақф” фондининг саккиз ой давомида амалга оширган ишлари тўғрисида гапириб, вилоятларда имкониятлари чекланганлар билан ташкил этилган тадбирлардан Навоий вилояти саккизинчи вилоят эканлигини айтиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мутахассиси М.Абубакирова ҳар ойнинг биринчи якшанбаси “Мурувват куни” деб эълон қилинганлиги, 31 январдан бошлаб, Тошкент шаҳрида эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар билан ҳафтада 2 марта учрашувлар ташкил қилинаётганлигини айтиб ўтди. Навоий вилоятида ногиронлиги бўлган шахслар 1466 нафарни ташкил этиши, масофа олис бўлганлиги сабабли тадбирда 250 га яқин фуқаролар иштирок этди.
Тадбирда имконияти чекланган ёшлар таржимонлар ёрдамида вилоят имом-хатиби ўринбосаридан Ислом динининг калималарини ўргатишларини илтимос қилишди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан сўзга чиққан имконияти чекланган фуқаролар томонидан ота-боболари ислом динида бўлганлиги, ислом динини ўрганиш ва диний эҳтиёжини қондириш мақсадида масжидларга борган вақтлари ички ишлар ходимлари томонидан қайтариб юборилганлиги, масжидларда жума маърузаларини тушинишнинг имконияти сурдо таржимонларнинг йўқлиги сабабли ислом динини ўргана олмаётганлиги тўғрисида гапириб, бошқа ноисломий диний ташкилот вакиллари томонидан сурдо таржимонлар орқали бошқа динларга тарғиб этиши, бунинг натижасида йиллар 7-8 йиллар давомида миссонерларни таъсирида бўлганликларини ҳамда баъзи имконияти чекланган фуқаролар миссионерлик фаолияти билан шуғулланганликларини таъкидлаб, бугунги ўтказилган тадбирдан ҳурсанд эканликлари, энди ота-бобосининг дини бўлган ислом динини ўрганишнинг имконияти туғилганлигини, бу ҳайрли ишларни бошлаганларда миннатдор бўлганлигини такрор ва такрор айтиб ўтишди. Бундан ташқари, бу каби учрашувларни доимий ўтказилишини, имконияти чекланган фуқароларнинг ушбу тадбирларга талаби юқорилигини таъкидлашди.
Шунингдек, уларнинг муаммолари вилоят ҳокимлигининг диний ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш котибият мудири А.Султонов томонидан эшитилиб, муаммоларини ўрганиш бўйича чоралар кўрилиши таъкидланди. Тадбир сўнгида, тадбир иштирокчиларининг талаб ва таклифлари инобатга олиниб, ҳафтанинг жума кунлари Навоий шаҳар “Ҳазрат Алишер Навоий” жоме масжидида имконияти чекланганлар учун таржимонлар ёрдамида жума намозини ўқишга келишларига имконият яратилиши, ҳафтанинг якшанба куни соат 10:00да Кармана туманидаги “Қосим шайх” масжидида вилоят ҳокимлиги, ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги, вилоят Бандлик бош бошқармаси, Марказий банк бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Давлат солик бошқармаси ходимлари ҳамда психологлар иштирокида уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва тўғри йўлдан адашмасликлари учун тадбир ташкил этишига келишилди.
“Вақф” ҳайрия жамоат фонди ва вилоят вакиллиги томонидан имконияти чекланган фуқароларга совғалар ва китоблар тарқатилди. Ўз таржимонлари ёрдамида ўз ташаккурларини билдиришди. Тадбир тугаллангандан сўнг, оғир аҳволда бўлиб, тадбирда иштирок этмаган 6 нафар кишиларнинг хондонларига совғалар билан ташриф буюришди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги матбуот хизмати