"Илм олиш фазилати" мавзуларида мактабларда тадбирлар ўтказилди

4-03-2019, 07:39 admin Янгиликлар 1 233

Кармана тумани 14 сонли умумтаълим мактабида "Илм олиш фазилати" мавзусида тадбир ўтказилди. Кармана тумани "Жалойир" масжиди имом хатиби А.Ҳакимов сўзга чиқиб, илмли кишининг эъзозланиши, бешикдан қабргача доимо илм олиш билан машғул бўлиш лозимлигини ҳадислардан намуналар келтириб гапирди.Тадбирда 50 нафар ўқувчилар иштирок этишди. "Илм олиш фазилати" мавзуларида мактабларда тадбирлар ўтказилдиҚизилтепа тумани "Тошмачит" МФЙ 6 сонли мактабида Тошмасжид масжиди имом хатиби Ж.Рахматов Вазирлар Маҳкамасининг 40-75 қарори асосида 9-10 синф ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказди. Ж.Рахматов "Илм олиш фазилати", "Ота -она ва устозларга ҳурмат", "Мактаб тартиб-қоидаларига риоя қилиш" мавзуларида маъруза қилди. Суҳбатда иштирок этган 30дан ортиқ ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Илм олиш, фарзанднинг ота она олдидаги вазифалари борасида Ҳадиси шарифдан келтирилган мисолларни тинглашди."Илм олиш фазилати" мавзуларида мактабларда тадбирлар ўтказилди
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш