Кармана туманида

18-01-2019, 08:00 admin Янгиликлар 1 265

Кармана туманида
Кармана туманида
Кармана туманида
Кармана туманида
Кармана туманида
Кармана туманида Кармана туман 19-мактаб биносида ўқувчилар билан "Виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик" мавзуларида тадбир ўтказилди. Тадбирда Кармана тумани "Дўрмон" масжиди имоми М.Рахмонов сўзга чиқиб, юртимизда ҳар бир фуқаро учун виждон эркинлиги берилганлиги, диний бағрикенглик тушунчасининг асл моҳиятини изоҳлаб берди. Шу куннинг ўзида Кармана тумани 21-мактаб биносида давра суҳбати ташкил этилди. Кармана тумани "Жалойир" масжиди имоми А.Ҳакимов "Виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик" мавзуларида маъруза қилди. Юртимизда яшаб келаётган турли миллат, турли дин вакилларини ҳурмат қилишимиз, камситишга йўл қўйилмаслиги муқаддас ислом динимизда ҳам қораланганлигини айтиб ўтди. Кармана туман 9-мактаб биносида ўқувчилар билан "Жиҳод", "Шаҳидлик", "Ҳалифалик" мавзуларида тадбир бўлиб ўтди. "Дегароний" масжиди имоми С.Бобоназаров жиҳод сўзининг асл тушунчаси, унинг бугунги кундаги нотўғри талқини борасида нутқ сўзлади. Ўзини шаҳидман деб ҳисоблаб, ўз жонига ва бегуноҳ инсонлар жонига қасд қилаётган адашган кимсаларнинг энг оғир гуноҳга қўл ураётганларини айтди. Тадбирда иштирок этган ўқувчилар тадбирдан мамнун ҳолда ташаккурларини билдиришди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш