Таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик одимлари: Паханг университети

24-03-2019, 10:05 admin Янгиликлар 1 037

Жорий йилнинг 15-22 март кунлари “GRAND TA’LIM” нодавлат таълим муассасаси “Hilal Travel” туристик ташкилоти билан хамкорликда Малайзия давлатига сафар ташкил этилгани ҳақида аввалги мақоламизда баён қилгандик. 15 март жума куни эрталаб “GRAND TA’LIM” жамоаси Малайзиянинг Паханг вилояти Пекан шаҳрида жойлашган Паханг Университетига ташриф буюрди.

Тил маркази ва факультетдаги илк учрашув

Дастлаб Паханг университетининг Centre for Modern languages & Human Sciences -“Замонавий тиллар ва гуманитар фанлар” факультетига борилди. Жамоани факультет раҳбари профессор, Муҳаммад Нублий Абдул Ваҳҳоб (Dr. Muhammad Nubli Abd Wahhab) қабул қилди.

Ўзаро маълумотлар алмашинуви ўтказилди. Яъни, ҳар икки томон ўз тақдимотларини ўтказди. Муассасанинг халқаро алоқалар бўйича мутахассиси Ватанимиз Ўзбекистоннинг бой маърифий-маданий тарихи ва бугунги туризм салоҳияти ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотлар, “GRAND TA’LIM” ва ушу бу университет ўртасида педагогларни малака ошириши, Ўзбекистондан талабаларнинг ушбу илм масканида магистрлик ёки докторлик ишларини амалга оширишлари истиқболлари ҳақида суҳбатлашилди. Шунингдек, Паханг университетини тамомлаган иқтидорли талабаларни Ўзбекистонга шартнома асосида таклиф этиш масалалари мухокама қилинди, ўзаро фикр алмашилди.
Паханг Университети ректори билан кечган учрашув
Факультетдаги учрашувдан сўнг, Паханг университети асосий биносига борилди. У ерда ушбу йирик ва машҳур университет ректори, профессор, - Дато, Даинг Носир Иброҳим (Dr. Daing Nasir Ibrahim) бошчилигидаги 20 га яқин устозлар томонидан қабул ўтказилди.
Таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик одимлари: Паханг университети
Таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик одимлари: Паханг университети
“GRAND TA’LIM”, 2019 йил.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш