

Учқудуқ туман 18-мактабда "Устоз ва ота-онага ҳурмат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда туман имоми А.Турдиев сўзга чиқиб, Аллоҳ ҳурматлаган ва даражасини баланд қилган нарсаларни эъзозлаш ва улуғлаш қалбдаги тақводан далолат эканлиги Қуръони каримда бот-бот таъкидланганини, устоз ва муаллимлар каби илм соҳиблари ҳам айнан Аллоҳ ҳурматларини баланд қилган тоифага мансуб эканликларини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларидан намуна келтириб таъкидлади:“катталаримизни ҳурмат қилмаган, кичикларимизга меҳр кўрсатмаган ва олимларимизнинг ҳаққини билмаган кимса менинг умматимдан эмас”. Навоий давлат Педагогика институтида иадбир бўлиб ўтди. Вилоят имом хатиб ўринбосари Д.Эргашев "Оилавий қадриятларимизни асраб авайлаш, оилада эр ва хотиннинг бурч ва мажбуриятлари"мавзусида маъруза қилди.

