Навоий шаҳар 2 сонли академик лицейида "Исломда экстемизм ва терроризмга ўрин йўқ" ва "Тинчлик бебаҳо неъмат" мавзусида семинар савол жавоб бўлиб ўтди. Вилоят имом хатиби ўринбосари Д.Эргашев Ислом тинчлик дини эканлиги, бировга ёмонлик қилиш мумкин эмаслигини, мусулмон ким бўлишидан қатъи назар, мусулмонга дўст ва биродар эканлиги таъкидлади. Нурота туман 27-мактабда маънавият дарси ўтди. "Чилустун" масжиди ходими С. Файзулло "Фарзандларнинг ота-оналар олдидаги бурчлари" тўғрисида тушунча берди. Ота оналари топшириқ берганда бажаришлари, "уфф" демаслик кераклигини айтиб ўтди. Хатирчи туманидаги 85-ўрта мактабда устозлар ва ўқувчи ёшлар билан "Оммавий маданият ва ёт иллатларнинг салбий таъсири" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда туман имоми Б.Ҳакимов сўзга чиқиб, оммавий маданият тушунчасига изоҳ берди, ёшларнинг ёт ғояларга аралашиб қолмаслиги учун, уларни илм билан банд қилиш кераклиги тушутирилди. Кармана тумани "Қўриқлаш" ҳарбий қисмида "Исломда терроризм йўқ" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Кармана туман "Дўрмон" масжиди имоми М.Рахмонов террор тарихи ҳақида, исломда бировнинг ноҳақ қонини тўкиш мумкин эмаслиги тўғрисида маъруза қилди.
Вилоятимиз имомлари