ҚАДАРГА РОЗИЛИК

3-01-2020, 09:04 muslim Савол-жавоб 688

Савол: - Ассалому алайкум! Имом ғаззолийнинг Мукошафат ул қулуб деган китобларида ёзилишича: кишининг тўғри ёки эгрилиги мўмин ёки осийлиги соғлик чоғида ва мусийбат онида маълум бўлади. Агар соғ саломат кунларида шукр қилсаю, мусийбатга дучор бўлганда Аллоҳга зорланаверса, у ғирт ёлғончилардандир.

Саволим: масалан бир инсон касал бўлиб қолди. Аллоҳдан шифо сўраб зорланиб дуо қилса қадарига норозилик ҳисобланадими?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Норозилик ҳисобланмайди, лекин соғайгандан кейин яна ифлос ишларида давом этса ёлғончи бўладида. Аллоҳ таоло "Ҳуд" сурасида марҳамат қилади:

وَلَئِنْ أَذَقْنَا الإِنْسَانَ مِنَّا رَحْمَةً ثُمَّ نَزَعْنَاهَا مِنْهُ إِنَّهُ لَيَئُوسٌ كَفُورٌ۝

9. Агар инсонга Ўз томонимиздан роҳатни тоттириб, сўнгра ундан уни тортиб олсак, у албатта ноумид ва ношукр бўлур.
Бу васф иймон ва Ислом сифатлари билан тўла сифатланмаган инсоннинг васфидир. Агар ундай одамга бирор неъмат бериб туриб, сўнгра олиб қўйилса, тушкунликка тушиб, дод-вой қилади. Ўзини ҳар томонга уради.

وَلَئِنْ أَذَقْنَاهُ نَعْمَاء بَعْدَ ضَرَّاء مَسَّتْهُ لَيَقُولَنَّ ذَهَبَ السَّيِّئَاتُ عَنِّي إِنَّهُ لَفَرِحٌ فَخُورٌ۝

10. Агар унга етган қийинчиликлардан сўнг неъмат тоттирсак, албатта: «Мендан ёмонликлар кетди», – дейди. Албатта, у ўта хурсанддир, ўта фахрланувчидир.
“Фуссилат” сурасида эса:

وَلَئِنْ أَذَقْنَاهُ رَحْمَةً مِّنَّا مِن بَعْدِ ضَرَّاء مَسَّتْهُ لَيَقُولَنَّ هَذَا لِي وَمَا أَظُنُّ السَّاعَةَ قَائِمَةً وَلَئِن رُّجِعْتُ إِلَى رَبِّي إِنَّ لِي عِندَهُ لَلْحُسْنَى فَلَنُنَبِّئَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِمَا عَمِلُوا وَلَنُذِيقَنَّهُم مِّنْ عَذَابٍ غَلِيظٍ۝

50. Агар унга уни тутган қийинчиликдан сўнг Ўзимиздан раҳмат тоттирсак, албатта, у: «Бу меникидир. Мен Соат қоим бўлур деб ўйламайман. Агар Роббимга қайтарилсам, албатта, мен учун Унинг ҳузурида гўзал (мукофот) бордир», – дер. Бас, албатта, куфр келтирганларга қилган амалларининг хабарини берурмиз. Албатта, уларга қаттиқ азобдан тоттирурмиз. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш