+19 минут Навоий вилояти ҳудуди учун

БИЗ ГУНОҲГА МОИЛЛИГИМИЗ ВА АЛЛОҲ ТАОЛО МАҒФИРАТДА ҚАНЧАЛИК СЕРМАҒФИРАТЛИГИ

19-06-2019, 08:29 admin Ислом олами / Савол-жавоб 57

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен қилган гунохларимни тан олиб, тавба қилсам, қабр азобисиз, жаханнамга вақтинчаликка ҳам кирмай, тўғри жаннатга кириш имкониятим борми, ёки Аллоҳ таоло мени барибир жазолайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ мағфират қилса жазоламайди.
Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади:

مَّا يَفْعَلُ اللّهُ بِعَذَابِكُمْ إِن شَكَرْتُمْ وَآمَنتُمْ وَكَانَ اللّهُ شَاكِرًا عَلِيمًا۝

147. Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади?! Аллоҳ кўп савоб берувчидир, ўта билувчидир.
Аллоҳ таоло ношукр ва кофир бандаларни нима учун азоблайди? Уларни азоблашдан бирор фойда топадими? Ёки уларни азоблашдан лаззат оладими? Албатта, Аллоҳ ношукр ва иймонсизларни азоблашдан ҳеч фойда топмайди ва уларни азоблашдан лаззат ҳам олмайди.
«Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади?!»
Бу азобнинг асосий сабаби банданинг шукр қилмагани ва иймон келтирмаганидир. Ношукр ва иймонсиз кимса қилган хатоси эвазига тўғри йўлга қайтсин, деб бу дунёда азобланади. Уни охиратда азоблаш эса ношукрлиги ва кофирлигининг жазосидир. Аслида
«Аллоҳ кўп савоб берувчидир, ўта билувчидир».
Яъни шукр қилган бандаларидан рози бўлади ва уларга улуғ ажрларни беради. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Видеожамланма
Видео: Тоҳиржон Рўзиев. Жумъа мавъизаларидан.
Фотолавҳалар
Қурбонликлар тарқатилди
"Вақф" фонди томонидан 19 тоннадан ортиқ қурбонлик гўштлари улашилди
Отинойилар семинари бўлиб ўтди
Хайр-эҳсон давом этмоқда
Қурбонликлар тарқатилди
Ҳожиларимиз шайтон рамзига тош отишмоқда
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш