ПОЛВОН ОТА ЖОМЕ МАСЖИДИ

15-12-2016, 18:16 admin Хатирчи тумани 2 436

Хатирчи тумани “К.Рахматов” қишлоқ фуқоролар йиғинида жойлашган “Полвон ота” жоме масжиди даставвал Полвонота масжиди милодий 710-720-йилларда араб саркардаси Або Муслим ибн Кутайба томонидан курдирилган. Або Муслим ибн Кутайбанинг тахаллуслари Полвонота булган. Шу сабабдан масжидимиза у кишининг тахаллуслари ном килиб берилган. 1794-йилларда ҳам масжид ҳам мадраса вазифасини ўтаган. 1920-1930-йилларга келиб масжид биноси қаттиқ зиён кўради.1956-йилга келиб эса минерал ўғит сақлаш омбори сифатида қайта тикланади. 1990-йилларга келиб масжид яна ўз фаолиятини юрита бошлайди. Республикамиз масжид ва мадрасалари қаторида Ўзбекистон Республикаси Адлия бошқармасидан 11.09.2000 й №71 буйруғига биноан рўйхатдан ўтган. 2003-йилда масжид биноси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. Масжид ўз бағрига юзлаб номозхонни сиғдира олади. Ҳайит намозларида 230-250 киши, жумъа намозларида эса 50-60 киши ўз ибодатларини адо этишади. Ҳозирги вақтда масжидда номозхонлар учун замонавий шарт шароитлар мавжуд.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш