Хўжа Ҳасан Андоқий жоме масжиди.

15-12-2016, 16:15 admin Кизилтепа тумани 2 011

Хўжа Ҳасан Андоқий жоме масжиди.
Хўжа Ҳасан Андоқий жоме масжиди.

Қизилтепа тумани Хўжа Ҳасан ҚФЙ ҳудудидаги Сарой қишлоғида Хожа Ҳасан Андоқий зиёратгоҳлари жойлашгандир. Масжид Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 08.06.1998 йил №34 сон билан рўйхатдан ўтган. Айни кунларда ушбу зиёратгоҳда янги мақбара қурилган. 1910 йилда жоме масжид қурилган. Ҳозирда янги масжид биноси қурилиши бошланиш арафасида.
Хожа Ҳасан Андоқий Юсуф Ҳамадонийнинг иккинчи халифалари ҳисобланади. Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Ҳусайн ал Андоқий 1069 йилда Қизилтепа тумани Хўжа Ҳасан ҚФЙ ҳудудидаги Сарой қишлоғида таваллуд топганлар. Бу зоти шариф ҳақларида Самъонийнинг “Ал-Ансоб” китобида маълумот бор. “Ал-Ансоб”да ёзилишича, Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Ҳусайн ал Андоқий-имом, фозил, зоҳид, тақводор,камтарин, ғоятда гўзал сийратлиги билан шуҳрат қозонган Абул Музаффар Абулкарим ибн Абу Ҳанифа ал Андоқий(1010-1089 йиллар)нинг неваралари ҳисобланади.
Хожа Ҳасан Андоқий Юсуф Ҳамадоний билан бирга Хоразм, Боғдодда бўлган. Ас Самъоний ёзади. “Мен биринчи бор Хожа Ҳасан Андоқий билан Марвдаги шайх хонақосида учрашдим. Сўнг Бухорода учрашдим ва у зотдан сабоқ олдим. Ҳазрат Хожа Ҳасан Андоқий менга Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний ривоят қилган ҳадисларни ўргатдилар. Ҳазрат Андоқий мени бениҳоя ҳурмат-иззат қилардилар. Ҳазрат Андоқийнинг вафотлари 1158 йилда Рамазон ойининг Лайлатул Қадр кечасида воқеъ бўлди.
Андоқий ўз замонасининг етук алломаси, тариқат олими, валиюллоҳ бўлиб, жуда кўп муридлари бор эди. Кўп ибодат қилар, кўп риёзат чекар эди.
“Туҳфат аз зоирин” китобида ёзилишича, Хожа Ҳасан Андоқийнинг қабрлари Бухорода Абу Исҳоқ Гулободий мазорлари ёнидадир.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш