Навбаҳор туман марказидаги Келачи мфй қарашли “эшон туп” қишлоғида жойлашган масжид қурилиши 1903 йилда бошланиб, 1908 йилда ниҳоясига етган. Масжид чупкори қилиб қурилган бўлиб, шимол ва жануб тамонларида гужумдан ишланган эски гул солинган ёғоч эшиклар билан безатилган. Масжид ичи турт устимлик холатда кўтарилган. Масжид Хон Хужа эшонбобо ташаббуси ва маблағи билан қўрилган. Уша вақтда масжид худудида диний ва дунёвий илмларга мослашган мактаб ва таълим олувчилар, дарвишлар, хожатмандлар учун алоҳида хоналар қўрилган ва уларга хизмат кўрсатиш учун нонвойхона, ошхона ишга туширилган. Ховлисида ховуз бўлган. Ховуздан шу қишлоқ аҳли ичимлик сув олиб фойдаланган. Бу маскан эшон бобо вафотидан кейин хам диний таълим мактаби бўлиб қолган.
Хон Хужа эшон бобо 1840 йилда Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Навқот қишлоғида туғилган. Бухоро амирлиги ва Кармана шаҳрида муътабар обру ва эътиборда бўлган. Илми маърифат аҳлидан бўлиб, хайри саховатда беназир хамда валийлардан бўлган. Хон Хужа эшонбобо 1910 йилада вафот этганлар. Қабрлари шу масжид ёнига қўйилган. Қабрлари олдига ўзидан 6-ойдан кейин ўғиллари Сайид Ахмадхон ва гудаклик чоғида вафот этган Сайид Насриддинхонлар хам дафн этилган.
Советлар даврида дин ва диндорлар таъқиб қилинди. Эшонбобо масжиди омборхона, пиллахона, артелхона хатто эшакхона сифатида фойдаланган. Мамлакатимиз мустақил бўлиб, ёруғ кунлар келди. Бу жой яна обод этилди. 2005 йилда Хон Хужа эшонбобонинг Нуроталик кўёви хамда севимли шогирди Сайиджон эшонбобо ўғли Истамжон эшонбобонинг ўғли Бобохон эшонбобо ташаббуслари билан қайта таъмирланди. Масжиднинг маъмурий бинолари, тахоратхоналар, янгитдан бино қилинди. Масжид ховлисига манзарали дарахтлар, гуллар экилиб, кўркам жойга айланди.