МУНОФИҚЛИКДАН ҚАНДАЙ ҚУТИЛСАМ БЎЛАДИ?

4-09-2019, 06:17 admin Ислом олами / Савол-жавоб 791

Савол: Ассалому алайкум! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Мунофиқ учун бомдод ва хуфтон намозларини ўқиш қийин бўлади" деган ҳадисларига тушиб қоляпман. Ўзимни яқин инсонларни яхшиликка, намозга чақириб ўзимга эслатиб тинчлангандек бўламан. Бошқаларга дин ҳақида эслатаман, лекин ўзим намозни ҳам тўлиқ ўқиёлмайман, шундай қилаётганимда бир хилларида виждоним қийналади. Ўзимдан ўзим уялиб кетаман. Жаҳаннамда кофирлардан пастги даражада азобланмаслик учун нима қилай?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарса ҳам озуқланиш(заряд олиш)га муҳтож бўлгани каби инсоннинг ҳам жасади ва руҳи озуқланишга муҳтож бўлади. Шунинг учун саҳобалар бир бирларига қараб “Кел иймонлашамиз” дер эдилар. Бу эҳтиёжни қондириш учун Аллоҳ таоло жумани фарз қилган, жумада эса хутба бор. Саҳобаи киромлар ҳафтада бир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насиҳатларидан озуқланиб кетишар эдилар. Қўшимча озуқланиш тақозо қилинган ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳолатга қараб омматан, гоҳида хос-хос кишиларга насиҳат ҳам қилар эдилар. Ҳозирги кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафли бу ишлари жума масжиди имомлари зиммасига юклатилган. Имом домлаларимиз жума хутбасини адо қилиниши керак бўлган бир расмиятчилик каби ўйламасдан фарзни адо қилаётганларини ҳис қилишлари ва масжидига келувчиларни тўлиқ озуқлантира олишлари керак. Улар бу ҳолатда беэътибор бўлишса нафақат Аллоҳнинг фарзига беэътибор бўлишган, балки ҳар бир намозхонни руҳий озуқасини таъминламаган бўлиб қоладилар. Бу нарсани аъло даражада бажараётган имомларимиз ҳам сероб. Аллоҳ улардан рози бўлсин ва сафларини кенгайтирсин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш