Ароқ ичишга одатланган кишига: "Аллоҳга тавба қилмайсанми?" дедим. У менга синиқ нигоҳла боқди ва кўзидан ёш томчилаб деди: "Ҳаққимга дуо қилинг!".
Бу одамнинг ҳолатини ўйлаб кўриб, қалбим юмшади. Унинг йиғиси Аллоҳ ҳақларига бепарво бўлганидан, хафалиги тескари иш қилганидан ва Аллоҳ билан сулҳлашишга рағбат ҳис этганидан эди. У иймонли, лекин синовга учраган мўмин эди. У омонликни истар ва унга яқинлашишда мендан ёрдам олмоқчи эди.
Ўзимча ўйладим, менинг ҳолим ҳам шу одамникидек, балки бунданда баттар бўлиши мумкин. Тўғри, мен ҳаётда ароқ тотимаганман. Чунки мен яшаган муҳит унинг нималигини билмасди. Лекин мен ғафлат ароғини ичган эдим-ки, у мени Раббимдан чалғитиб, ҳақларини унуттирган эди.
У одам йўл қўйган камчилиги учун йиғлаяпти.
Мен ва менга ўхшаганлар эса камчиликларимиз учун йиғламаймиз. Чунки биз ўзимизга алданганлармиз.
Ароқни ташлаши учун мендан дуо сўраган ўша одамга ўгирилдим ва: "Кел биргаликда ўзимиз учун дуо қиламиз" дедим.
«Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз» (Аъроф сураси, 23-оят)
Шайх Муҳаммад Ғаззолий