Яхшилик ҳам бир ибодатдир.
Ислом умматига бирдамлик, ўзаро тинч тотувлик, дўстлик, ҳамкорлик руҳи асосида яшашликни, муҳтож кишиларга, яқинларга яхшилик қилишни даъват этади. Ҳақиқатан: бирор кишига яхшилик кўрсатсангиз, бундан дилингиз равшан тортади, рўҳий хотиржамлик юзага келади. Ўзгаларга манфаат етказганингиздан хурсанд бўласиз. Яхшилик қилинган киши ҳам ўзига кўрсатилган яхшиликдан севинади. Дилида сизга бўлган меҳр пайдо бўлади. Шу тариқа жамиятда кишилар ўртасида тотувлик, ҳурмат эҳтиром пайдо бўлади. Энг асосийси, кимга бир яхшилик қилсангиз Аллоҳ таоло уни ўзингизга ўн баробар қилиб қайтаради. Чунки Парвардигорнинг бундай ваъдаси бор: "Ким бир яхшилик қилса, унга ўша яхшилиги ўн баробар қилиб қайтарилади".(Анъом сураси. 160 оят.). Аввалом бор яхшилик қилишни бизни тарбиялаб, едириб-ичирган, кийинтирган, камолга етказган ота-онадан бошланади. Ундан кейин қариндош уруғлар, ўзгалар меҳр мурувватига мўхтож бўлиб қолган етимлар, камбағал фақирлар, бева-мискинларга дейилади.
Абдуллоҳ ибн Умар (р. а) дан ривоят қилинади.: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Эзгуликнинг энг яхшиси ўз отасининг дўст кишиларига яхшилик қилишдир", деганларини эшитдим.(Имом Термизий ривояти). Аллоҳ таоло барчаларимизни яқинларга, муҳтож кишиларга яхшилик қилишда пешқадамлардан бўлишимизни, берадиган хайр эҳсонларимизни ихлос ва чин дилдан адо этувчи саховатли инсонлар сафидан жой олишимизни насиб айласин. Ҳидоят йўлида собит қадам қилиб, барчаларимизни икки дунё саодатига мушарраф этсин !
Хатирчи тумани" Боғишамол" маҳалла отинойиси Ибрагимова Гулнора.