Тавба қилишига улгурайлик.

17-04-2025, 00:32 admin Мақолалар 21

Сизларга азоб келиб ,кейин ёрдам берилмай қолишидан олдин Парвардигорингизга қайтинг ва Унга таслим бўлинг. Сизларга Ўзингиз сезмаган ҳолда Тўсатдан азоб келиб қолишидан олдин Парвардигорингизга нозил қилинган гўзал нарсага эргашинглар" . ( Зумар сураси,54-55-оятлар).
Тавба қилганда инсон Роббинга бутунлай қайтиб,ҳамма аъзоларини Аллоҳга таслим қилиш, дунёда ёки охиратдаги жазоси тегмай туриб,тавбага шошилиши ва Ҳақ таоло махлуқлари учун нозил қилганларининг энг афзали Қуръони Каримга тавба қилиш билан эргашмоғи лозим бўлади. Зеро Роббимиз тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ,Раҳим Зотдир. Тавбаларни кўплаб қабул қиламан,нафақат Одамни кечирдим,балки,Эй Одам фарзандлари,қай бирингиз тавба қилса уни хам кечираман.деб айтганидек. Ўзини Таввоб тавбани кўплаб қабул қилувчи деб атаган Аллох таоло ҳар бир гунохкорни шошилинч тавба қилиб,Рахмати илохийга эришмоқликка чақиради. Қалби ва жамиийки аъзолари билан Роббинга таслим бўлганларнинг гуноҳларини У Зот мағфират қилади .
Холиқ таоло бандаларига раҳматидан ва тавба қилишига имконият бериб, уларнинг қилмишларини сатр қилиб,бекитади.Аммо иш чегарадан чиқиб кетганида эса қилган гуноҳи сабабли бандага Аллох таолонинг азоби келади. Иймонли ҳар бир оқил инсон Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ,,Аллохга қасамки, Унинг макридан мен хотиржам бўлмайман"деган сўзларини эшитган. Пайғамбаримиз саллалоху алайҳи вассалламнинг илк даъватларидаёқ Аллоҳга иймон келтириб, ҳамма ёлғончи қилганида ҳам у зот алайҳиссаломни тасдиқлаган, нафсини тафтиш қилишдан тўхтамайдиган Сиддиқ хазратлари гуноҳ қилиб қўйиб,Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан қўрққанларидан бу гапларни айтаяпдилар. Шунинг учун ҳар биримиз яхши тушуниб олишимиз лозимки,Аллоҳ таолони ,"мудроқ ҳам,уйқу хам олмайди,У тирик ва абадий тургувчидир". ( Бақара сураси,255-оят).
Навоий шаҳар.
Ёшлик МФЙ отинойиси Н.Ш.Касимова
.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш