Тавба қилиш шартлари ва одоблари.

29-03-2022, 22:29 admin Мақолалар 378

Тавба қилиш шартлари ва одоблари.
Банда дунёга келиб яшар экан, бу ҳаётдаги туриш-турмуши ва юриши-ю, нафас олиши, луқма ейиши- барчаси гоҳида хатоларга, хатолар замирида катта-кичик гуноҳларга сабаб бўлиб қолиши мумкин. Одам боласи турмуши давомида бировнинг ҳақига, бировнинг кўнглига, бировнинг шаъни, нуфузига зулм қилиб қўйиши мумкин. Булар баъзан оддий ҳолдек, катталарнинг ўзи ҳам бировлар ҳақини еяпти, зулм қиляпти-ку дейиш мумкин. Ҳар ким ўзи учун жавоб беради. Шу кабилар сабаб ҳар лаҳза тавба-тазарру қилишимиз лозим. Қуръони каримда Аллоҳ таоло бандаларига айтади-ки: "Аллоҳ тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади". Тавба қилувчилар астойдил покликни, тавбани хоҳлар экан, қилган тавбамиз, Аллоҳга суянишимиз Яратганга ёқар экан.
Тавба-қайтиш маъносини англатади. Гуноҳ ва маъсиятлардан қайтиш, юракдан астойдил тавба қилиш. Гуноҳларни қилаверсаму тавба қилсам, Аллоҳ кечираверади деган тушунча хато. Аллоҳ кечириши учун қилинган гуноҳдан астойдил тавба қилиш ва бу гуноҳни қайта қилмаслик зарур. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тавба қилиш вақтлари ҳақида гапирар экан, унинг жон токи ҳалқумга келгунга қадар тавба қилиш мумкинлигини, мағфират дарвозалари очиқ туришини айтиб ўтганлар. Хулосаки, инсон то жон берар вақтига қадар тавба қилиб қолиши керак экан. Лекин ҳеч ким умри қачон тугашини билмайди. Шунинг учун тавбага шошилиши лозим.
Инсон ожизлик билан, баъзан нафс билан қилиб қўйган гуноҳларига астойдил Аллоҳдан кечирим сўраши, қилмишидан ўкиниб, иқрор бўлиб, ялиниб узр сўраши лозимдир. Виждон азоби бор нарса. Инсон ҳаётида эртами-кечми маънавий ва ахлоқий покланиш олиши учун тавбага эҳтиёжи бор бўлади. Инсон умри кексайиш онларида эмас, ақлу ҳуши жойида, ҳали соғлом пайтида тавбага йўл бериши лозим. Астойдил тавбадан сўнг, поклик ҳаёт тарзи билан яшаб ўтмоғи даркор. Барча умри кечикмай ҳаётидаги афсусли онлари учун, қилган гуноҳ-маъсият ишлари учун, рибо, етим ҳақи, ўзганинг ҳақи, обрўга, номга, шаънга зулм каби катта-кичик гуноҳлари учун тавба-тазарру қилмоғи шарт. Рамазон ойи остонасида турибмиз, азизлар. Имкон бор, тавба-тазарру билан рамазонга кириш барчага насиб этсин. Елкада оғир гуноҳлар билан Рамазонни кутмайлик. Бандалик билан қилинган хато-гуноҳлар тавба билан, ёлвориш билан, қайта бу каби гуноҳларга йўлиқмаслик билан кечирилади. Вақтни бой бермай, ҳар сонияни қадрлаб Аллоҳга тавба қилиш барчага насиб этсин. Отамиздан, онамиздан меҳрибон зот бўлган Аллоҳ таоло барчани мағфират этсин, тил ва дил тугунларини ечсин, қалбларни иймон билан ислоҳ қилсин. Амииин.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш