Закот Исломнинг асосий рукнларидан бири бўлиб, мол-дунёси муайян нисобга етган бойлар учун молиявий ибодат, молини поклаш ва ўстиришнинг энг тўғри ва самарали йўлидир. Закот сўзининг Қуръони Каримда намоз билан бирга йигирма етти маротаба бирга зикр этилиши унинг нақадар муҳим ва шариат фарз қилган амал эканлигига яққол далилдир. Жумладан, Нур сурасининг 56-оятида Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади: “Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Расулга итоат қилинглар”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Молингни закотини адо қилган бўлсанг, батаҳқиқ, зиммангдаги(бурч)ни бажарибсан”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.
Закот – имкони ва иймони бор мусулмонга Аллоҳ томонидан амр қилинган муқаддас бурчдир. Закот бериш орқали мусулмон жамиятидаги бойлар бахиллик балосидан покланиб, ўзига берилган неъматларга шукрона қилишади. У нафақат закот берувчининг шахсини, балки унинг мол-мулкини ҳам поклаб,сайқаллаб, унинг зиёда бўлишига сабаб бўлади.
Закотнинг яна бир номи садақадир. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримнинг Тавба сураси 103-оятида шунда марҳамат қилади: “Молларингдан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар билан таскиндир. Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир”.
Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳи: “Аллоҳ Таоло Ўз бандасига жон неъмати ва мол неъмати бергандир. Бадан ибодатлари жон неъматининг шукридир. Молиявий ибодатлар мол неъматининг шукридир”, деганлар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 188 235 (бир юз саксон саккиз минг икки юз ўттиз беш) сўм атрофида эканини эътиборга олиб, 85 грамм тилло ҳисобидан закот нисоби 16 000 000 (ўн олти миллион) сўм экани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 400 000 (тўрт юз минг) сўм миқдорда закот чиқаришни маъқуллади.
Бу йилги ФИТР садақасининг миқдори вилоят, шаҳар ва туманларимизнинг бозорларидаги 2 килограмм буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланди. Масалан, 2018 йилда Тошкент шаҳар бозорларида 1 килограмм буғдойнинг нархи ўртача 2500 (икки ярим минг) сўм бўлса, демак 2 килограмм буғдой нархи 5000 (беш минг) сўм бўлади.
Бу йилги ФИДЯ миқдори доимий узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 12 000 (ўн икки минг) сўм, деб белгиланди.
Аллоҳ томонидан неъмат қилиб берилган бойлигидан закотини ўз вақтида ажратиб ҳақдорларга бераётган, бу орқали жамиятга ва бутун инсониятга меҳр-шафқат, ҳурмат-эҳтиром улашаётган саҳий кишиларнинг мол-мулки покланиб, сайқалланиб, зиёда бўлаверади.
Мўътабар битикларимизда шундай ёзилади: “Аҳволинг танг бўлиб, қийинчиликда қолсанг, садақа бериб, Аллоҳга тақво қил, чунки Аллоҳ Қуръони каримда шундай дейди: “Кимки (ўз мол-мулкидан камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқиб, тақво қилса, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз” (Лайл сураси, 5 7 оятлари).
Натижага эътибор беринг! Агар шундай қилсангиз, Аллоҳ “осон йўлга муяссар қилурмиз” демоқда!
Аллоҳ саҳий ва мурувватли инсонларни ишларини доимо осон қилсин!
“Зарафшон” жоме масжиди имом-хатиби
Комилжон Шодмонов.