
Она сути таркибида юздан зиёд фойдали микроэллементлар бор. Улар боланинг тўйиб озиқланиши учун етарли, ҳатто сув ўрнини босади. Қолаверса, она сути иммуноглобуленга бой бўлиб иммунитетни мустаҳкамлайди, чақалокни турли инфекциялардан ҳимоялайди. Абу Али ибн Сино она сутининг беқиёс фойдали жиҳатларини инобатга олиб, уни қуёш нурига қиёслаган. Она сути билан озиқланадиган чақалок нафас йўллари ва ҳазм қилиш тизимларига оид инфекцияларга карши алоҳида ҳимояланган бўлади. Бу она сутидаги антижисмларни инфекцияларга қарши бевосита ҳимояни таъминлаши туфайлидир. Она сути заҳарли бактериялар, вируслар ва паразитларга тўсиқ бўлувчи, “нормал флора” деб аталадиган “яхши” бактериялар учун мўътадил муҳит яратиб беради. Бундан ташкари она сутида инфекцияли касалликларга қарши иммун тизимини чиниқтирадиган ва унинг яхшироқ ишлашига имкон берадиган омиллар мавжуд. Олимлар она сутини омега-3 нинг табиий ва мукаммал манбаи дейишади.
“Истиклол” МФЙ Отинойиси Г.Махмудова.