ОНА СУТИ

28-03-2024, 17:47 admin Мақолалар 461

ОНА СУТИ
Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки,) «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир!» («Луқмон» сураси, 14-оят)
Онанинг сути Аллоҳ томонидан яратилган тенгсиз бирикма бўлиб, у боланинг озиқланишга бўлган эҳтиёжини қондиради ва уни ҳар қандай инфекциялардан ҳимоя қилади. Она сутидаги озиқларнинг меъёри идеал даражада бўлиб, боланинг нозик танаси учун энг маъқул озуқа ҳисобланади. Шу билан бирга, она сути мия ҳужайраларининг ўсишини ва асаб тизимининг ривожланишини тезлаштирадиган озуқаларга ҳам жуда бой. Она сутининг бола учун аҳамиятли томонлари кун сайин кенг ва чуқур аниқланмоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, она сути билан озиқланадиган чақалоқлар нафас йўллари ва ҳазм қилиш тизимларига оид инфекцияларга қарши алоҳида ҳимояланган бўлади. Она сути махсус яратилганлиги боис, у чақалоқлар учун энг осон ҳазм бўладиган овқатдир. Озуқа жиҳатдан жуда бой бўлишига қарамай, у чақалоқнинг нозик ҳазм қилиш тизими томонидан осонликча ҳазм қилинади. Муддатидан олдин кўзи ёриган оналарнинг сути чақалоқнинг эҳтиёжларини қондириш учун юқори даражадаги ёғ, оқсил, қанд, натрий, хлорид ва темир моддаларини ўз ичига олган бўлади. Она сути билан боқилган эрта туғилган чақалоқларда кўз функциясининг яхшироқ ривожланиши ва улар ақлий тестларни яхшироқ бажариши аниқланган. Шунингдек, улар жуда кўп бошқа устунликларга ҳам эга.
Янги туғилган чақалоқнинг ривожланиши учун она сутининг аҳамиятли жиҳатларидан бири шундаки, у омега-3 ёғ альфа линолеик кислоталарни ўз ичига oлади. Олимлар она сутини омега-3 нинг табиий ва мукаммал манбаи деб, унинг аҳамиятлигига алоҳида урғу беришади. Бундан ташқари, Бристол университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот она сутининг узоқ муддатли фойдалари билан бир қаторда унинг қон босимига нисбатан ижобий таъсирга эга эканлигини ва шу сабабли юрак хуружи хавфининг камайишини кашф қилди. Тадқиқотчилар гуруҳи она сутининг ҳимоявий табиати унинг озуқавий таркибига бориб тақалади, деган хулосага келдилар. Cирcулатион номли тиббий журналда чоп этилган бу тадқиқотнинг натижаларига кўра, она сути билан озиқланган чақалоқлар юрак хасталиклари билан деярли оғримайди. Она сутида узун ҳалқа поли тўйинмаган ёғли кислоталарнинг мавжудлиги (булар артериялар қаттиқлашувининг олдини олади) ҳамда она сути билан озиқланган чақалоқлар камроқ натрий истеъмол қилиши (бу қон босими билан боғлиқ) натижасида чақалоқнинг ортиқча cемириб кетмаслиги она сутининг юракка алоқадор касалликларнинг олдини олишдаги манфаатларидандир. Oнa сутининг бошқа бир мўъжизавий фазилати у билан икки йил озиқланадиган чақалоқ учун унинг ниҳоятда фойдалилигидир. Фан орқали яқинда кашф қилинган бу муҳим маълумот 14 аср илгари Аллоҳ томонидан оятда «Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир ...» («Бақара» сураси, 233-оят) деб ваҳий қилинган эди.
Хозирги кунга келиб кўп ёш оналар эринчоклик ёки қомадларини сақлаш учунми болани ўзлари меҳр билан кўкрак сути билан боқмай суний озиқлантиришга ўтганини кўрамиз. Бола учун она сутининг қанчалик афзаллигини, фойдалилигини билганларида эди, ҳар қандай ҳолатда Яратганган сўраб меҳр билан эмизар эдилар. Ҳа хил турли касалликларни олдини олиш учун қилинаётган вакцина (эмлаш)лар ҳам она сути билан улғаяётган болаларда енгил ўтади. Ҳар хил асоратлар келтириб чиқармайди.
Онанинг танасидан овқатланишга муҳтож норасида гўдак учун энг маъқул озуқа манбаи бўлмиш сутни ишлаб чиқариш онанинг ихтиёрида эмас ва у сут таркибидаги турли озуқавий даражаларни белгилаб беришга қодир ҳам эмас. Ҳар бир жонзотнинг эҳтиёжини билгувчи ва уларга беҳад меҳрибонлик кўрсатгувчи ҳамда онанинг танасида бола учун она сутини яратиб қўйган Зот ҳамма нарсага Қодир Аллоҳнинг Ўзидир.

Зарафшон шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Лутфия Мутахарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш