Хуш келдинг моҳи рамазон

16-01-2025, 17:30 admin Мақолалар 76

Хуш келдинг моҳи рамазон
Муборак кунлар остонасида турибмиз. Ойларнинг султони Рамазон соя солиб турибди. Биз мўмин-мусилмонлар учун Роббимиз раҳматлар ёғиладиган ой - Рамазон яқинлашмокда. Ким рамазон келганида хурсанд бўлса ва унда ёмонликлардан тийилиш ҳамда оз бўлсада яхшилик сари кадам қўйишни ният қилса, унинг яхшиликка эришишидан умид қилса бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом сахобаларига кўйидаги сўзларни айтганлари ривоят килинган:
Эй, инсонлар! Улуғ муборак ой сизларга соя солиб турибди. Бу ойда минг ойдан кура яхширок бир кеча бор. Аллох таола бу ойни рўзасини фарз килди, кечаси бедор бўлишни нафл килди. Ким унда бирор яхшилик ила Аллоҳдан яқинлик ҳосил қилса, худди бошка ойларда фарзни адо килганга ўхшайди. Ким унда бир фарзни амални адо этса бошқа ойларда етмишта фарзни адо қилгандек бўлади. Бу ой сабр ойидир. Сабрнинг савоби жаннатдир.
Бу ой ўзгалардан кўнгил сўраш, меҳр-муривват ойидир. Бу ойда мўмин кишининг ризқи зиёда бўлади. Ким у кунда бирор рўзадорга ифторлик қилиб берса, бу унинг гуноҳларга мағфират ва жаханнамдан озод бўлишига сабаб бўлади, - дедилар.
Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи вассалам ушбу ойни алоҳида эътибор билан ўтказар эдилар. Бу ҳақда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам инсонларнинг энг саҳийси эдилар. У зотнинг энг саҳоватли ҳолатлари Рамазонда - жаброил билан учрашган вақтда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ саллаллоху алайи ва салам билан Рамазоннинг ҳар тунида учрашар эди ва Куръондан дарс килишар эди.
Ҳақиқатдан шу кунларда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам
“Яхшиликда эсган шамолдан ҳам саҳий бўлиб кетар эдилар”. ( Муттафақун алайҳ)
Бунда маълум бўладики Рамазон қуръон ва саҳоват ойидир. Зеро Қуръон Рамазонда нозил қилинган. Қуръони карим оятларида ҳам Рамазон қурьон нозил килинган ой сифатида васф этилган.
“Рамазон ойи - унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат қурьон нозил килингандир” , дейилади (Бақара сураси 185-оят )
Шунингдек рамазон тавба ва истиғфор, зикр ва тасбеҳлар ойидир. Дуо ва тазарруъ ойидир. Раҳм шафқат ва кечиримли бўлиш ойидир.
Бу муборак ойга тавба билан, бир-биримиздаги ҳақларга адо этиб, бир-биримизга бўлган гина ва адоватларни унутиб, бир-биримизни кечириб кириб борайлик. Яхшиликда мусобақалашайлик. Мўъминнинг умри факатгина яхшиликни зиёда қилиши керак.
Барчамизга рамозон ойи муборак бўлсин! Уни ғанимат билиб яхшиликлар билан ўтказишни барчамизга насиб килсин! Омин !

“Янгирабод” МФЙ отинойиси Худайназарова Лутфинисо
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш