Инсон саломатлигини сақлаш ҳар бир замонда ҳар бир жамиятда долзарб масала бўлиб, барча динларда унга алоҳида эьтибор берилган.Хусусан , муқаддас динимиз Исломда инсон саломатлигига катта аҳамият қаратилган. Ислом фақат инсон ҳаётининг руҳий, маьнавий камолотига эьтибор берибгина қолмай, айни вақтда унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Исломда сиҳат - саломатлик Аллоҳ таоло тамонидан бандаларига берган энг улуғ неъматлардан бири ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
“Сенда Раббингнинг ҳам ҳаққи бор, танангнинг ҳам ҳаққи бор”,
деганлари бунга ёрқин далилдир.
Тан - сиҳатлик бўлмаса, одамнинг бу дунёда бахтли бўлишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Динимизда соғлом ҳаёт тарзини йўлга қўйиш учун энг гўзал кўрсатмалар берилган. Киши соғлом ҳаёт тарзини йўлга қўйиш учун, аввало, тозаликка риоя қилиши, бадантарбия билан шуғулланиши,ўз вақтида дам олиши ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиши зарур.
Ислом дини шахсий гигиена масаласига ҳам тўхталиб ўтган.
Аллоҳ таоло пок бандаларини яхши кўришини бир неча ўринларда зикр қилиб ўтган.
“Тавба"сурасининг 108 - оятида шундай дейди:
“...Унда покланишни хуш кўради -
ган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севади”.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло поклик ва пок кишиларни яхши кўришини зикр қилмоқда, бу эса покликка қанчалик катта эътибор беришимиз кераклигини кўрсатиб турибди. Касалликлар пайдо бўлиши, кўпайишининг олдини олишимиз, жисмоний, ижтимоий саломатлик ва тетикликни таьминлашимиз лозимдир.

Хатирчи тумани
"Жалойир" маҳалласи отинойиси Нарзуллаева Санобар.