Исломда кийиний маданяти.

8-09-2022, 15:25 admin Мақолалар 221

Исломда кийиний маданяти.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ”Ким кийим кийгандан кейин :-Менга ушбу кийимни кийдирган ва менинг куч- қувватимсиз уни менга рисқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин деса унинг аввалги-ю кийинги гунохлари мағфират қилинур -дедилар. “Абу Довуд Термизий ривоятларида”.Исломдан олдин кийиниш маданияти жамоатчилик олдида ўзини тутиш маданияти бадан ва кийим хақида тартибли кўрсатмалар туғри йўлга қўйилмаган эди. Ислом дини инсонлар хаётининг барча соҳаларини тартибга солди.Одобларимизда айниқса аёлларнинг кийинишига катта эътибор билан қаралган.Хозирга пайтда айрим қиз-жувонлар ўртасида бўлганидай енги ва этаги калта кўкси очиқ кийимлар гавда ва аъзоларини кўз-кўз қилиб турувчи тор ва юпқа ҳарир кўйлаклар энг ачинарлиси кўкрак ва киндик ва болдирларни очиб хаммага намоиш қилиб юришлари одобларимизга мутлоқо тўғри келмайди .-Эй одам болалари ! Батаҳқиқ сизларга авратларингизни тўсадиган Либос ва зийнат либосини тушурдик хаммасидан Тақво либоси яхшидир.” Аъроф сураси 26-оят”. Агар инсон имон этиқодли ор-номусли шарм-ҳаёли бўлса ўша инсон устидаги либос ҳам шунга яраша бўлади. Кийимга бўлган эътибор дин ва ўтмишдан сўз очса ажаб эмас. Шунинг учун ҳам Исломда бу масала ҳам бошқалари қатори эьтибор даражасида мулоҳаза қилинган.Бу эса мусулмонлар учун катта бахтдир .Чунки улар хаётнинг бошқа соҳаларида бўлгани каби кийиниш масаласида ҳам тайёр таълимотга амал қилиб икки дунё саодатига эришишлари мумкин. -Набий саллолоҳу алайҳи вассаллам :Ким манманлик ила кийимни судраб юрса қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас-дедилар. “Ибн Умар розияллоҳу анхумодан ривоят қилинади ”. Шу сабабдан ҳам аёллар учун тўғри кийим танлаш муҳим масала саналади. Бу масалада аёлларни кийиниш маданятига риоя қилиши ўзи учун обрў ва мартабалиги гўзаллик ва зийнатлиги жамятнинг бошқа аъзоларини эса хурматлаш эканлиги тушинтирилади. Зеро бугун қилаётган барча ишимиз шу жумладан кийинишимиздан фарзандларимиз оқилона ўрнак олса билингки яна бир бор фарзандларимиз тарбиясига ўз хиссамизни қўшган бўламиз.
Зарафшон шаҳар “Юлдузча” МФЙ отинойиси Раҳимова Гавҳар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш