Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога ўзининг қуч – қудрати ва зулжалоллиги қадар ҳамду- санолар ва шукроналар Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом чексиз салавоту - дурудлар бўлсин!
Ўзи берган неъматлари истеъмолида меъёрга амал қилмоқликни Аллоҳ хуш кўради. Бу ҳақида Аллоҳ таоло: ”Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар. Зеро, У исроф қилгувчиларни севмас”, деб каломида огоҳлантирган. (Аъроф, 31 оят.).
Аллоҳнинг биз бандаларига берган неъматлари ҳадсиз бўлиб, тарбият этгувчи тангри ейиш – ичиш, молу- давлатдан сарфлаш,умр - ҳаёт неъматидан фойдаланиш кабиларда буйруқ ва қайтариқлари билан чегара қўйиб, биз Аллоҳ қўйган чегара ҳадларини бузмасдан,буюрганларини бажариб, қайтариқларидан қайтишимиз шарт. Чунки бизга берилган ҳар бир неъмат ва имкониятлардан сўралгувчимиз.
Умр – жаннат имконияти, унинг исрофи – умрни кераксиз гуноҳ амаллар, масият ишлар, ёки ижтимоий тармоқларда мақсадсиз кезиш,ёки ниятни тўғирламасдан умра ва ҳаж сафарларини амалга ошириш, муқаддас бўлган жойларда ибодатни ғанимат билмаслик, ўзларини ибодат қилаётгандек қилиб кўрсатиб видеолар, суратлар олиш билан хаёллари телефонда, тижоратда, сайр- саёҳатда бўлиши,ҳаж ва умра амалларини бажариб мамлакатга қайтгач,кибрга ва хурофотларга берилиш, дабдабали зиёфатбозлик қилишга сарфлаш , умрни фойдали илм ва касб- кор қилишга сарфламаслик имтиҳон ҳаёти вақтидан фойдаланмаслик ҳаёт неъмати умр исрофидир.
Маърака- маросимлар, оилавий тадбирлар, гап- гаштакларда таомлар сонини ошириш ,меъбеллар ва сарпо- суруқлар қилишда ким ўзарга ҳаддан ошишлар, кибр - ҳаво, дабдабабозликларга берилишлар, меъёридан ортиқча еб- ичишлар исрофгарчилик ва моли- давлатни беҳудага сарфлаш ва ўзи каби давлатли бўлмаганларни кўнглини синдиришдир.
Туғруқхонадан чақалоқ олиб чиқиш, шукроналик кунларини нишонлаш,“ Жаннатим онам”, “Давлатим отам” каби маросимларни кўпайиб бориши улардаги дабдабабозлик, риёкорликларга берилишлар исрофгарчиликнинг яна бир янги кўринишидир.
Мамлакатмизда муаммо бўлиб турган ҳозирда бизда энг арзон баҳода берилаётган биргина ичимлик сувининг исрофи тўғрисида гапирадиган бўлсак, Аллоҳ таоло : “Сизлар ўзларингиз ичадиган сув ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдиргувчимизми? Агар Биз хоҳласак, уни шўр қилиб қўйган бўлар эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?” – деб Аллоҳ бизга текингина етказиб турган сув неъматини исроф қилмаслик тўғрисида марҳамат қилган. (Воқеа, 68-70).
Пайғамбар алайҳиссалом эса Саъд розийаллоҳу анҳуга “Гарчи оқар дарёда бўлсанг ҳам, таҳоратда сувни ортиқча ишлатиш исрофдир”, дея танбеҳ бердилар (Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти
Бизчи! Биз нима қилаяпмиз? Очиқ қолдирилган жумракдан,бузилган сув қувуридан оқаётган сув, ичимлик сувидан транспортларни ювиш, ҳовли саҳниларни кўчаларни ичимлик суви билан салқинлатиш, томорқа суғориш каби амалларимизнинг исрофгарчилигини бадалини қандай тўлаймиз? Фарз амалларни бажариш учун таҳорат қилиш ва ғусл қилишда сув ишлатишнинг чегараси бору, кўнглимизни кенг кўчасидаги дабдабабозликларга сарфлаётган Аллоҳнинг неъматларини уволи учун қандай жавоб берамиз?
Аллоҳ берган неъматларни исроф қилиш, уларни қадрига етмаслик гуноҳдир. Бунинг учун бандани бу дунёда неъматлар уволи уради, охиратда эса жавоб беради.Биз Аллоҳга севимли банда, Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чин уммат бўлишни ҳоҳласак исрофдан сақланайлик! Шунда бизга меҳрибон Аллоҳ неъматларини зиёда қилади ва неъматлар заволидан асрайди.

Навбаҳор тумани бош имом хатибиинг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Сайёра Хушматова.