Бугуннинг долзарб мавзуси.......
Исрофгарчилик бугуннинг долзарб мавзусига айланиб бормоқда.Бу холатга деярли хар куни кўзимиз тушади.Дабдабали тўйлар, ким ўзарга тадбирлар ўтказишлар,эхсон дея тўкин қилиб тузалган дастурхонлар..бу қаторни яна анча давом эттириш мумкин. Аслида шундай қилиб қарз эвазига хой-хавас учун маросим ўтказиш шартми? Ўйлаб қолсам киши... Нега одамларга мақтаниш учун уволга йўл қиламиз? Бу оғриқли савол. Шу ўринда Каламуллоҳда келтирилган: “Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар.Зеро ,У исроф қилгувчиларни севмас” – Аъроф сураси 31-оятини
Айтиб ўтишни жоиз деб билдим.Бу оятни таҳлил қиладиган бўлсак бизни яратган Аллоҳ биз учун хар бир неъматни мухайё қилди, лекин исроф қилмасликка ,увол қилмасликка буюрди. Яна бир оятда, Анъом сураси 141-оятида бундай инъом қилади: “ Ва исроф қилманглар.Албатта у исроф қилувчиларни севмас”.Бошқа бир ояти каримида эса “Исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир.Шайтон эса Парвардигорига нисбатан ўта ношукр эди” Исро сураси 27-оят дея нозил қилинган.Яратган Қуръонда мўминларнинг сифатларини зикр этар экан, уларнинг исрофгар ҳам , ҳасис ҳам бўлмасликларини баён этади.Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам қилмаслар бунинг ўртасида мўътадиллар дейилган.
Таассуфлар бўлсинки , бугунги кунда аксарият холларда исрофгарга айланиб қоляпмиз.Баъзан хаддан зиёд дастурхонлар тузаб уволга йўл қуямиз.Энг ачинарлиси ёш оилалардаги ношукрлик эвазига ажралишлар жуда кўп.Шукрни унутиш, исрофга йўл қўйишга олиб келмоқда.Бу озиқ-овқат ,турли махсулот балки умримизни хам бекорга сарфлаш, вақтимизни зое кетказиш ҳамма-ҳаммаси исроф, уволдир.Бугунги кунда ахлат уюмлари орасига улоқтирилган қотган нон махсулотлари эса этимизни жимирлатади. Ахир нон хамма вақт эъзозда бўлган махсулот.
Биз бугунги кун авлодларига нафақат махсулотларни балки,ўз умрини ҳам қадрига етишни, қадриятларни ҳурмат қилишни, хамма нарсани эъзозлашни ўргатишимиз, улар учун ўрнак бўлишимиз зарур.
Хатирчи тумани "Олтинабод" МФЙ отинойиси Усмонова Гулнора